Чимкент ёки Шимкент (қозоқча: Шымкент, Şймкент,شىمكەنت) — Қозоғистондаги республика аҳамиятидаги шаҳар[4]. Вилоят маркази бўлган (1932—62 йилларда Жанубий Қозоғистон вилояти, 1962—64 йилларда Жанубий Қозоғистон ўлкаси, 1964—92 йилларда Чимкент вилояти, 1992—2018-йилларда Жанубий Қозоғистон вилояти маркази). Тоғ олди текисликларида, Бодом ва Сайрам (Сирдарё ҳавзаси) дарёлари оралиғида. Жамбул, Арис, Лангар темир йўл йўналишларининг чорраҳасида жойлашган. Аҳолиси 1 200 000 киши (2020-йил 1-март)[1]. Қозоғистон Республикасидаги Олмаота ва Остонадан кейинги учинчи шаҳар. Вилоят ва шаҳар расмийларига кўра, Чимкентнинг миллионинчи фуқароси 2018-йил 17-май куни туғилган[5]. Шунингдек, Чимкент асосий корхоналар, савдо ва марифат маркази деб ҳам ҳисобланади. Шаҳар Олмаотадан 690 километр (430 ми) ғарбда, Остонадан 1,483 километр (920 ми) жанубда ва Тошкентдан 120 километр (75 ми) шимолда жойлашган.

Чимкент, Шимкент

қозоқча: Шымкент
шаҳар
Chimkent, Shimkent
Герб
42°18′0″Н 69°36′0″Э / 42.30000°Н 69.60000°Э / 42.30000; 69.60000
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Жанубий Қозоғистон вилояти
Ҳукумат
 • Аким Мурат Айтенов
Илк эслатилиши ХИИ
Аввалги номлари Чимкент, Чернияэв
Майдон 347 км2 (134 кв ми)
Маркази баландлиги 506 м
Расмий тил(лар)и қозоқча
Аҳолиси
 (2020-йил 1-март)
1 200 000 киши [1]
Миллий таркиб қозоқлар 67.47%
ўзбеклар 17.69%
руслар 8.91%
озарбайжонлар 1.74%
татарлар 1.01%
бошқалар 3.18%
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +7 7252[2]
Почта индекс(лар)и 160000[3]
Автомобил коди Х, 13
Chimkent, Shimkent xaritada
Chimkent, Shimkent
Чимкент, Шимкент

Тарихи

Чимкент ХИ асрда Хитойдан Ўрта Осиё ва Ғарбий Осиёга ўтган савдо йўли („Ипак йўли“) устида вужудга келган. ХВИ асрдан 18- аср охиригача Қозоқ хонлигининг таркибига кирган. ХИХ аср бошидан Қўқон хонлиги тасарруфида бўлган, 1864-йил Россия босиб олган ва Россиянинг Ўрта Осиёдаги маъмурий ва ҳарбий таянч пунктига айлантирилган. Шаҳарнинг суст ривожланишига темир йўлдан узоқлиги ҳам таъсир этган. Фақат 1915-йил Арис — Чимкент линияси шаҳарни Оренбург — Тошкент магистрали билан боғлади. 1924-йилгача Чимкент Туркистон Республикаси таркибида. Ўрта Осиёда миллий чегараланиш ўтказилгандан кейин Сирдарё губерниясининг маъмурий маркази, сўнг округ маркази бўлиб Қозоғистон Мухтор ССР таркибига кирди.

Аҳолиси

Чимкент шаҳрининг аҳолиси 2013-йилги статистикага кўра 672 416 кишини ташкил қилди. Аҳолиси бўйича Республикада учинчи ўринда (Алмати ва Астанадан кейин). Аҳолининг миллий таркиби қуйидагича: қозоқлар 55,7 %, руслар 15,7 %, ўзбеклар 15 % , озарбайжонлар 1,86 % , татарлар 1,54 % , корейслар 1,00 %, украинлар 0,54 % , турклар 0,51 % ва бошқалар[6].

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
189711,194—    
190817+51.9%
191319+11.8%
193974+289.5%
1959153+106.8%
1970247+61.4%
1977303+22.7%
1979321,535+6.1%
1989392,977+22.2%
1992405,5+3.2%
1993409,7+1.0%
1994411,4+0.4%
1995414,4+0.7%
ЙилАҳоли±%
1996417,9+0.8%
1997417,4−0.1%
1998419,7+0.6%
1999435,3+3.7%
2000482,9+10.9%
2001502,7+4.1%
2002506,7+0.8%
2003513,1+1.3%
2004521,2+1.6%
2005526,1+0.9%
2006535,1+1.7%
2007554,6+3.6%
2008602,3+8.6%
ЙилАҳоли±%
2009615+2.1%
2010629,1+2.3%
2011642,6+2.1%
2012662,3+3.1%
2013683,3+3.2%
2015858,147+25.6%
2016885,799+3.2%
2017932,234+5.2%
20181,002,291—    
20191,023,618—    
20201,056,309—    

Иқлими

Чимкент иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Мутлақ максимал, °C 22,2 24,5 30,7 33,0 37,8 43,0 44,6 42,2 39,2 34,4 30,5 25,4 42,6
Ўртача максимал, °C 4,1 6,6 12,9 19,2 25,1 30,0 32,7 32,1 27,2 18,8 12,1 6,0 18,9
Ўртача ҳарорат, °C 0,7 1,6 7,6 13,6 19,1 23,7 26,3 25,3 19,9 12,3 6,4 0,9 13,0
Ўртача минимал, °C −4,8 −2,7 3,0 8,3 12,9 16,7 19,1 17,9 12,8 6,6 1,7 −3,1 7,4
Мутлақ минимал, °C −31,1 −28,9 −23,9 −5 −2,8 5,5 7,8 7,0 −1,1 −12 −30 −26,1 −31,1
Ёғингарчилик меъёри, мм 73 70 83 69 56 16 12 4 10 41 67 75 576
Манба: Погода и климат

Саноати

Шаҳар саноати маҳаллий қишлоқ хўжалиги хом ашёлари ва фойдали қазилмаларни қайта ишлаш негизида ривожланмоқда. Йирик корхоналари Қоратов ва Жунғария Олатовидаги конлар асосида ишлайдиган қўрғошин заводи, темирчиликпресс ускуналари ишлаб чиқарадиган, „Фосфор“ (минерал ўғитлар ва бошқа ишлаб чиқарилади), „Чимкенцҳина“ ишлаб чиқариш бирлашмалари, „Электроаппарат“, нефтни қайта ишлаш, кимёфармацевтика, семент, ғишт заводлари ва бошқалар ишлаб турибди. Енгил (пахта тозалаш, қоракўл здлари), озиқ-овқат (гўшт комбинати, ёғ экстраксия, сутконсерва, меваконсерва, пиво заводлари) саноати корхоналари фаолият кўрсатади. 3 олий ўқув юрти, 3 театр, ўлкашунослик музейи бор.

Спорт

Шаҳардаги 100-га яқин спорт заллар, 7 стадион, 5 сузиш боссейни, 3 спорт комплекси, энгил атлетик манеж кўпчиликнинг кўнглидан чиқиб, фаолият юритмоқда.

Галерия

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „стат.гов.кз“. www.стат.гов.кз. 2020-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-июл.
  2. ↑ „Жанубий Қозоғистон вилоятининг телефон кодлари“. 2013-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-ноябр.
  3. ↑ „Почтовые индексы Казахстана“. 2013-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-ноябр.
  4. ↑ Нурлан Сауранбаев. „Cонгратулатион оф Шймкент cитй аким Н. Сауранбаев wитҳ тҳе аcқуиситион тҳе cитй оф републиcан сигнифиcанcе“. 2018-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 22-июн.
  5. ↑ Шймкент'с Акимат. „А миллионтҳ ресидент оф Шймкент реcеивед ан апартмент ас а гифт“. 2018-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ Численность населения РК по отдельным этносам, 2012-11-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-03-03