Чимён — Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Фарғона туманидаги шаҳар (1943-йилдан). Фарғона шаҳридан 28 км, яқин темир йўл стансияси — Олтиариқ (24 км). Аҳолиси 3,4 минг кишини ташкил этади (2004). Чимёнда 2 та умумий таълим мактаби, кутубхона, маданият саройи, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, стадион, поликлиника, дорихона мавжуд. Чимён ҳудудида эски нефт кони, балнеологик курорт бор. Курорт минерал суви таркибида водородсулфид (300–500 мг/л) ва натрий хлорид асосий ўрин тутади. Таркиби жиҳатдан Кавказдаги СочиМацеста минерал сувларига тенглашади. Чимёнда юрактомир, периферия нерв системаси, таянчҳаракат аппаратлари, овқат ҳазм қилиш органлари, тери, радикулит, спондилёз, ревматизм ва бошқа касалликлар даволанади.[1]

Чимён
шаҳар
40°15′10″Н 71°34′15″Э / 40.25278°Н 71.57083°Э / 40.25278; 71.57083
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Фарғона вилояти
туман Фарғона тумани
Аҳолиси
 (2004)
3 400
Вақт минтақаси УТC+5
Chimyon xaritada
Chimyon
Чимён

Манбалар

  1. ↑ "Чимён" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил