Chor Bakr meʼmoriy majmuasi
Чор Бакр меъморий мажмуаси — Бухоронинг Сумитан мавзеидаги меъморий ёдгорлик (ХВИ—ХИХ-асрлар). Шу ерда яшаб ўтган машҳур тўрт шайх яъни Чор Бакр номи билан боғлиқ. Мажмуа Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.
| Чор Бакр меъморий мажмуаси | |
|---|---|
| Муқобил номлари |
Чор Бакр меъморий мажмуаси |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | Тарихий обида |
| Тури | Мажмуа |
| Шаҳар | Бухоро |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Қурилиши бошланган | ХВИ аср |
| Техник ҳолати | |
| Материал | пишган ғишт, ёғоч, ганч |
Тарихи
Сумитан қишлоғи Хожа Абу Бакр Саъд мозори олдига Бухоро хони шайбоний Абдуллахон ИИ томонидан 1559-йилда хонақоҳ, масжид, мадраса ва катта боғдан иборат меъморий мажмуа барпо этилган, кейинги асрларда яна қўшимча бинолар қурилиб, атрофи боғларга айлантирилган. Мазкур меъморий мажмуа учун Абдуллахон ИИ 70 минг тилла сарфлаган[1]. Мажмуадаги хонақоҳ бўлиб, уч томонида эшик мавжуд. Бино пештоқи уч қаватли, икки ҳужрадан иборат бўлиб, гумбазли хона ва пештоқдан иборат[2]. Хонақоҳ қибла томонида меҳроб мавжуд. Хонақоҳ гумбази Арки дузи услубида қилинган. Хонақоҳнинг пештоқида „Бақара“ сурасининг 61-62-оятлари келтирилган[3]. Пештоқининг 20 метр, пойдевори эса 12 метрдан ташкил топган[4]. Чор Бакр меъморий мажмуасидаги мадраса олий тоифадаги мадрасалардан бири ҳисобланган. 1950, 1971, 1999-йилларда мадрасада таъмирлаш ишлари олиб борилган. Мажмуадаги масжид ҳашаматли бўлиб, пештоқ қисмида ҳужралари мавжуд. Масжид пештоқида „Ал-исро“ сураси келтирилган[5]. Масжид эшиклари эса Бухоронинг қайрағоч дарахти ёғочидан ишланган. Мажмуадаги минора 1890-йилда Мирзо Ҳожи Жўйборий томонидан тикланган бўлиб, олдинги минора пойдевори устига қурилган[6]. Мажмуадаги қадамжонинг майдони 40 гектар бўлиб, қабристон қисми 12 гектар майдоннга эга[7]. Чор Бакр меъморий мажмуасида Саъдулла Хожи харизариси ҳам бўлиб, хонақоҳ жанубида жойлашган. Хазира ён томонларида 3 тадан ҳужралар мавжуд[8]. Хазира ичкарисида соғона ва қабрлар мавжуд. Бундан ташқари мажмуада Акобир Хожа хазираси, Насриддин Хожа хазираси, Абдуазиз Хожа хазираси, Атоулло Хожа хазираси, Зайнаб Султон хоним хазираси, Обид Хожа хазираси, Пошшоойим хазираси, Са’дулла Хожа хазираси ва бошқа хазиралар ҳам мавжуд.
Меъморчилиги
Мажмуадаги хонақоҳ гумбазли хона ва пештоқдан иборат. Пештоқ безагида кошинкори нақшлар ва йирик куфий ёзувлар, икки ён қанотида гулдасталар бор. Ички безагида ганчкорлик ва қирма намуналари учрайди. Мадраса пештоғи кенгроқ, даҳанаси уч равоққа бўлинган. Китобаси арабий ёзувдан иборат. Дарсхона тўртбурчак тархли, гумбазли, бурчаклари ҳужраларга туташган бўлиб, ён тарзлари қўшқават равоқлар қаторини такрорлайди. Ёзлик масжид майдон саҳнининг тўрида мадраса ва хонақоҳ орасида жойлашган. Пештоғининг 2 қаноти қўш қаватли ҳужралардан иборат. Пештоқ олдидаги супа саҳнидан намозгоҳ сифатида фойдаланилган. Мўжаз минора меъморий мажмуа марказида жойлашган.
Манбалар
- ↑ Чор Бакр 2001, с. 77.
- ↑ Ражабов 2016, с. 194.
- ↑ Чор Бакр 2001, с. 78.
- ↑ Чор Бакр 2001, с. 79.
- ↑ Чор Бакр 2001, с. 80.
- ↑ Чор Бакр 2001, с. 81.
- ↑ Чор Бакр 2001, с. 83.
- ↑ Чор Бакр 2001, с. 84.
Адабиётлар
Илмий адабиётлар
- Ражабов Қ, Иноятов С. Бухоро тарихи. Тошкент: Тафаккур нашриёти, 2016 — 460-бет. ИСБН 978-9943-24-119-0.
- Ҳусенов С, Ражабова И. Чор Бакр. Тошкент: Шарқ нашриёти, 2001 — 144-бет.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |