36°46′29″Н 64°25′39″Э / 36.77472°Н 64.42750°Э / 36.77472; 64.42750

Мадраса
Чор Минор
Чор Минор мадрасаси
Мамлакат  Ўзбекистон
Шаҳар Бухоро
Мактаб йўналиши сунний
Мулкдор Давлат мулки
Мадраса тури Ўрта
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Бинокорлик ташаббусчиси Халифа Ниёзқули
Асосий сана:
1807-йил
Мақоми Давлат ҳимоясида[1]
Ҳолати
UNESCO bayrogʻi УНЕСCОнинг Бутун жаҳон ёдгорликлари

Чор Минор (форс. — тўрт минора) — Бухородаги меъморий ёдгорлик (1807). Халифа Ниёзқули қурдирган. Чор Минор анъанавий усулда қурилган масжид ҳамда мадраса, атрофи бир қаватли ҳужралар билан ўралган ҳовлидан иборат[2].

Тарихи

Мадраса ХИХ асрда Бухорода яшаб ўтган бой туркман Халифа Ниёзқул томонидан бунёд этилган[3]. Тўрт минорали бинони баъзан бир вақтлар орқа томонида мавжуд бўлган мадрасаларнинг эшик қисми бўлгани тахмин қилинади. Чор Минор аслида яшаш ва ибодат қилиш учун мўлжалланган комплекс бино ҳисобланади. Мадраса аввал бошда мавжуд бўлиб, кейинчалик йиқилган кўҳна мадрасанинг бир парчаси бўлган. Ниёзқул мадрасани ниманинг ёки кимнинг шарафига бунёд эттиргани номаълум[4].

Меъморчилиги

Бино бир вақтнинг ўзида масжид саналади. Ўрта Осиё меъморчилигида кўриниши жиҳатдан ажралиб турувчи бино зикрхонаси билан аҳамиятга эга. Марказий бинонинг ҳар икки томонида мавжуд бўлган ҳужраларнинг баъзилари қулаб тушган ва фақатгина пойдевор ўрни қолган. Ҳужралар талабалар учун ётоқхона вазифасини ўтаб келгани тахмин қилинади[5].

Синчли пешайвон типидаги масжид ҳовлининг жануби-ғарбий бурчагида жойлашган. Мадрасага 2 қаватли, гумбаз томли дарвозахона орқали кирилади. Мурабба тарҳли дарвозахона ўзига хос мужассамот ечимига эга: олди пештоқли, тўрт бурчагида тўртта минора жойлашган (номи ҳам шундан), минораларнинг тепа қисми гумбаз шаклида якунланган бўлиб, улар сиркори кошинлар билан безатилган. 2 қаватли хонанинг 1-қавати миёнсарой кўринишида бўлиб, изоралари тошлар билан қопланган, томи гумбазли, 2-қавати кутубхона, кутубхонанинг шифти пастак гумбазли бўлиб, содда муқарнаслар ҳалқаси билан тўлдирилган. 2-қаватга минораларнинг биридаги зина орқали чиқилади.

Чор Минор мадрасасининг ўнг томонида бино билан ёши тенглиги тахмин қилинадиган ҳовуз мавжуд. Бугунги кунда мадраса атрофи кичик расталар ва аҳоли яшайдиган хусусий уйлар билан ўралган.

1995-йилда Чор Минор мадрасаси УНЕСCО ташкилоти томонидан „Бутун Жаҳон маданий ёдгорликлари“ рўйхатига киритилган[6]. 2000-йил 30-августда Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси қабул қилган „Маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш“ ҳамда 2008-йил 12-сентябр „Музейлар тўғрисида“ги қонунларининг ижроси ўлароқ меъморий обиданинг таъмирталаб қисмлари қайта тикланган[7].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 846-сон 04.10.2019 й. қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2020-йил 22-сентябр.
  2. ↑ „Чор Минор Мосқуэ (Фоур Минарец)“. УНЕСCО. Қаралди: 2016-йил 4-июл.
  3. ↑ Кудряшов, Андрей „ру:Чор-Минор: Путешествие четырех башен во времени и пространстве“ (Руссиан). Информационное агентство «Фергана.Ру» (2007-йил 10-апрел). Қаралди: 2016-йил 5-июл.
  4. ↑ „ру:Чор-Минор“ (Руссиан). Всемирная история, история народов и государств. 2016-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-июл.
  5. ↑ О. А. Сухарева, Кварталная община позднефеодалного города Бухари (в связи с историэй кварталов), Академия наук СССР, Институт этнографии им. Н. Н. Миклухо-Маклая, Издателство Наука; Главная редаксия восточной литератури Москва 1976
  6. ↑ УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге Cентре - Стате оф Cонсерватион (СОC 1997) Ҳисториc Cентре оф Букҳара (Узбекистан)
  7. ↑ „Чор Минор“. 2023-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-июн.