Chukotka yarim oroli
Qiyofa
Чукотка ярим ороли — Осиё нинг шим.шаркидаги ярим орол. РФ Магадан вилоятида. Майдони 49 минг км². Шим. Америка (Сюард ярим орол)дан Беринг бўғози орқали ажралган. Ярим оролда Россиянинг энг шарқий нуқтаси — Дежнев бурни жойлашган. Чукотка ярим оролио. Беринг денгизининг Анадир бўғози ва Чукотка денгизи билан ўралган. Қирғоқлари қўлтиқлар билан кучли кесилган. Катта қисми Чукотка тоғликлари билан банд. Унда кўплаб ботиклар орқали бирбиридан ажралган гумбазсимон қирлар мавжуд. Ер юзасининг ўртача баландлиги 400– 500 м, энг баланд ери жан.да (Исходная тоғи, 1158 м). Чукотка ярим оролио.нинг катта қисми тундра ўсимликлари билан қопланган. Фойдали қазилмалари — олтин, қалай, волфрам ва бошқа
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |