Daf
Даф (озарбайжонча: дəф, форсча: دف арманча: դափ, арабча: دف, шунингдек дафф, дуфф, дефф[1]). Озарбайжонча гавал[2] билан бир хил (озарбайжонча: Қавал), ўзбек-тожик доираси (тожикча: дойра) — Озарбайжон, Арманистон, Ироқ, Эрон, Тожикистон, Македония, Сурия, Туркия, Ўзбекистон ва Яқин Шарқ мамлакатларида машҳур ва классик мусиқада қўлланиладиган зарбли чолғу асбоби доира тури. Ҳозиргача ўзининг асл шаклини сақлаб қолган ноёб чолғу асбобларидан бири.
Тузилиши
Даф — ёғочдан ясалган ҳалқа бўлиб, унинг устига бакрабалиқ териси тортилган бўлади. Замонавий шароитда намликнинг олдини олиш учун сознинг мембранаси ҳам пластикдан тайёрланади. Баъзан даф четига 60-70 та мис ёки металл ҳалқалар бириктирилади, чалганда улар жаранглайди.
Чалиш усули
Даф ижрочиси уни икки қўли билан ушлаб, бармоқда чалади, баъзан шапалоқлаб уради. Гавал тесниф ва мақом каби анъанавий озарбайжон мусиқа жанри ижрочилари учун зарурий чолғу асбоби ҳисобланади. Озарбайжонда мақомни, одатда, созандалар учлиги ижро этади, улар торчи, камончи ва дафчилардир. Хонанда (қўшиқчи), кўпинча, бир вақтнинг ўзида дафчи ҳам бўлади.
Тавсиф
Озарбайжон ва Арманистонда бу чолғуни байрамларда чалишади[3]. Озарбайжон мусиқасида анъанавий ансамбл шу ноғора чалаётган хонанда ва иккита чолғучидан иборат: бири тор, иккинчиси каманча чалади[3] (қаранг. Мақом).
-
Дафда мақом ижрочиси. Боку, 2010-йил
-
Озарбайжон почта маркасида
Манбалар
- ↑ БРЕ
- ↑ Спеcтор, Ж. Диафф. Грове Мусиc Онлине. Ретриэвед 28 Феб. 2022, фром ҳттпс://www-охфордмусиcонлине-cом.wикипедиалибрарй.идм.оcлc.орг/гровемусиc/виэw/10.1093/гмо/9781561592630.001.0001/омо-9781561592630-э-4002285593.
- ↑ 3,0 3,1 ин Гҳавал бй Дзҳаббар Кариагдиэв
Адабиётлар
- Дафф / М. В. Есипова // Григорев — Динамика. — М. : Болшая российская энсиклопедия, 2007. — С. 352. — (Болшая российская энсиклопедия : [в 35 т.] / гл. ред. Ю. С. Осипов ; 2004—2017, т. 8). — ИСБН 978-5-85270-338-5.
- „Даф, дэф, дапп, хава́л армянский (с. 91). Дойра́, деф таджикская (с. 129). Дап, дойра́ уйгурская (с. 134). Дяф, дэф, гава́л азербайджанский (с. 86)“, Атлас музыкальных инструментов народов СССР. М.: МузГИз, 1963.
Ҳаволалар
- Гавал Озарбайжон мусиқа маданияти музейи сайтида (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган)