Darvishbek Rahmonov
| Дарвишбек Ўринбоевич Раҳмонов | |
|---|---|
| рус. Рахманов Дарвишбек Урунбаевич | |
| Таваллуди |
8.04.1952 |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи | Мастурахон Валиева 25.01.1961 тиббиёт ҳамшираси, Янгийўл туманида туғилган. |
| Болалари | Хуршид (1988), Хулкарой (1990), Умидбек (1994), Мухсина (1996). |
| Отаси | Ўринбой Раҳмонов - Бобур номли Ўш ўзбек академик мусиқали драма театрининг асосчиси, театр артисти, шоир. |
| Онаси | Турсунхон Тўйчибоева 1918 - 19.05.1954 Андижон шаҳрида туғилган. |
| Мукофотлари | Шуҳрат медали, Бутуниттифоқ кўрик-танловлари совриндори, 1986 йили Тошкент вилояти комсомол мукофоти лауреати, Ўзбекистон Республикаси кўрик-танловларида 4 марта мутлоқ ғолиб, 2 марта иккинчи ўрин. |
Дарвишбек Раҳмонов (1952) — "Қалдирғоч" намунали сирк труппаси асосчиси, ташкилотчиси, бадиий раҳбари ва Ўзбекистоннинг таниқли сирк санъати арбоби[1].
Ҳаёт йўли
Дарвишбек Ўринбоевич Раҳмонов 1952-йили Ўш шаҳрининг Шайхлар маҳалласида туғилган. Отаси Ўшда таниқли театр арбоби Ўринбой Раҳмонов бўлган. Дарвишбек полвон отасига ўхшаб ўз умрини санъатга бағишлади. Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги "Қалдирғоч" намунали сирк труппаси асосчиси, ташкилотчиси ва бадиий раҳбари лавозимида ишлайди.
Дарвишбек 1978-йили янги ташкил этилган, собиқ СССРда эстрада ва сирк йўналиши бўйича учтагина билим юртдан бири бўлган Тошкент эстрада ва сирк санъати студиясига ўқишга кириб, уни 1981-йилда муваффақиятли тамомлайди. Дарвишбек 1981-йили Тошкент вилояти, Янгийўл туманида "Қалдирғоч" намунали сирк труппасини тузди ва 34 йилдан ошиқ унга бадиий раҳбарлик қилиб келмоқда. Унинг бевосита раҳбарлиги остида сирк жамоаси Бутуниттифоқ кўрик-танловлари совриндори, 1986-йили Тошкент вилояти комсомол мукофоти лауреати, Ўзбекистон Республикаси кўрик-танловларида 4 марта мутлоқ ғолиби[2], 2 марта иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган[3]. Дарвишбек полвон ҳақида Тўлқин Обидовнинг 1979-йили нашр этилган „Ўзбек полвонлари“ китобида маълумотлар ва расми чиққан, 53 бет, 37 бет (суръатда Дарвишбек полвон занжир билан устунга ўраб қулфланган. Ушбу шов-шувли намойишнинг ягона ижрочиси Дарвишбек полвон елка ҳаракатлари орқали томошабинлар олдида темир занжирларни узмоқда. Ушбу намойиш озодликка чиқаётган Африка халқларига бағишланган). С.Ғойипова, Й.Тожибоев, У.Мустафонинг 2002-йилда нашр этилган „Янгийўлнинг янги одимлари“ китобида 68 бетда, муқовада ва бошқа бетларда Дарвишбек Раҳмонов ва "Қалдирғоч"нинг олтита рангли фотосуръатлари чиққан. Бундан ташқари, Дарвишбек полвон ва у бошқараётган "Қалдирғоч" намунали сирк труппаси тўғрисида юздан ортиқ мақолалар газета ва журналларда чиққан, Ўзбекистон телевидениеси орқали ўнлаб телекўрсатувларда чиқишлари намойиш этилган. Дарвишбек Раҳмоновнинг Ўзбекистон Республикаси санъати ва маданияти ривожланишига қўшган ҳиссаси юксак баҳоланиб, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримовнинг 2002-йил 26-августдаги Фармонига асосан Дарвишбек Раҳмонов "Шуҳрат" медали билан тақдирланган[4]. „Ташкенцкая Правда“ рўзномасининг 1-бетида расми чиққан бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси раиси Эркин Халилов Дарвишбек Раҳмоновни Шуҳрат медали билан тақдирлаётгани акс этган.
Дарвишбек Раҳмонов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби фахрий унвонига номзоди кўрсатилган.
Ижодга кириб келиши
1975-йилнинг ёзи, Ўш шаҳрида машҳур полвон Эргашхўжа Норхўжаев раҳбарлигидаги аттраксион гуруҳ томошалар кўрсатарди. Дарвишбек тош кўтарувчи полвонларнинг ҳаракатларини диққат билан кузатар экан, ўзида ҳам полвонликка қандайдир ички эҳтиёж сезди. Томоша қизиб турган бир пайтда полвон томошабинларга қараб: „Тахтага қоқилган михни ким суғуриб олади?“-деб мурожаат этади. Ўшанда 22 ёшли Дарвишбек даврага тушади ва михни хамирдан қил суғургандек суғуриб олади. Қарсақ устига қарсак, олқиш устига олқиш бўлади. Бу муваффақият туфайли унинг куну-тун севган машғулоти тош кўтариш бўлиб қолади. У олтита 32 килолик тошларни қўлда ирғитиб ўйнар, тишда эса 192 килолик тошларни ердан узиб олар, чалқанча ётиб устидаги 30 кишини бемалол кўтара оларди. Устига тахта қўйиб, танасидан автомашинани ўтказарди. Унинг қўлида мих қоқиши ва суғуриб олиши, пўлат занжирларни узиши, қўли ва тиши билан темирни эгишини кўрган томошабин ҳайратдан ёқа ушларди. Зал қоронғилашиб яна ёришади. Одамлар бир зум тин олади. Саҳнада Дарвишбек Раҳмонов иллюзион чиқишлар кўрсата бошлайди. Унинг мўжизали қўллари ҳар хил фокусларни ижро этади. Шундоқ кўз ўнгингизда мўжиза содир этилади. Кичкина оппоқ соққалар унинг елкалари оша кўкраги бўйлаб думалай бошлайди. Кўзбоғловчининг қўллари бу соққаларни қачон ва қай ҳолатда қўйиб юборганини кўзингиз илғамай қолади. Кейингиси янада ҳайратланарли: сизнинг ёки ёнингиздаги кишининг сочлари орасидан, чўнтакларидан, тугмалари остидан гугурт чўпларини ва худди шу тарзда бир ҳовуч тангаларни териб олади. Дарвишбек иллюзион чиқишларини шундай чаққонлик, нозиклик билан бажарадики, буни кўриб ҳақиқий санъат ва маҳорат эгасига тан берасиз. Дарвишбек одамлар нигоҳини сеҳрлаб гипноз чиқишларини ҳам намойиш этади.
Тақдимот
Шу давр мобайнида "Қалдирғоч" кўп марта чет элларда ижодий сафарларда бўлган. Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ҳар бир байрам тадбирларида "Қалдирғоч" сирк жамоаси фаол қатнашиб келади. Устоз ишончини оқлаб, Дарвишбек полвон раҳбарлик қилаётган намунали сирк жамоасидан 34 йил ичида кўплаб шогирдлари, жонглёрлари, акробатлари, эквилибристлари, кўз боғловчилари, пантомимчилари, қизиқчи-масхарабозлари, дорбозлари ва "Қалдирғоч" сирк труппасининг бошқа собиқ шогирдлари Тўйчи Тожибоев (Тўйчи Хон)[5], Зуҳра Парпиева (Тожибоева)[6], Азамат Маҳкамов, Бахтиёр Тожибоев, К.Жабборова, Александр Сорокин[7] ҳозирги кунда хорижий профессионал сирк майдонларида ўз севган санъатларини намойиш этишмоқда.
Дарвишбек полвон ҳамиша изланишда, янги оригинал постановкаларни қўяди. Дастурларида кўчирмачилик кўринмайди, чиқишлари бошқа жамоалардан фарқ қилади, улар ижро этган томошалар бошқа гуруҳларда қайтарилмайди.
Дарвишбек полвон турмуш ўртоғи Мастурахон Валиева билан тўрт фарзанд ва бешта неварасини тарбияламоқда ва санъат йўлида уларга устозлик қилмоқда.
Сирк сулоласи
От ўрнини той босар деганларидай, Дарвишбек Раҳмоновнинг фарзандлари Хуршид, Хулкарой, Умидбек, Мухсиналар "Қалдирғоч" сирк жамоасининг фаол аъзолари. Улар отасидан сирк санъати сирларини ўрганишиб, бугунги кунда оригинал сирк постановкаларини қўйишмоқда[8]. Ўғли Умидбек ёшлигидан сиркка қизиқиб, беш ёшида жаҳонда энг ёш нарвон эквилибристи бўлган. У 6 ёшида республика телевизион танловининг ғолиби бўлган. Шунинг учун Раҳмоновлар сирк сулоласидир.
Олган мукофотлари ва совринлари
- Шуҳрат медали Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримовнинг 2002-йил 26-августдаги Фармонига асосан.
- Бутуниттифоқ кўрик-танловлари совриндори.
- 1986-йили Тошкент вилояти комсомол мукофоти лауреати.
- Ўзбекистон Республикаси кўрик-танловларида 4 марта мутлоқ ғолиб, 2 марта иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган.
Адабиётлар
- Тўлқин Обидов „Ўзбек полвонлари“ 1979 йил, Тошкент шаҳри, 37, 53 бетлар.
- С.Ғойипова, И.Тожибоев, У.Мустафо „Янгийўлнинг янги одимлари“ 2002 йил, Янгийўл, муқоваси, 68 бет.
Манбалар
- ↑ Центразия Персони, 2016-01-05да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-03-19
- ↑ Фестивал сиркового искусства[сайт ишламайди]
- ↑ Коллективу 30 лет
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан
- ↑ Премера сиркового спектакля „Зак-Ли-Нател“, 2015-12-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-03-19
- ↑ Туйчи Хан — Таджибаев Туйчибай Мадаминович, 2016-03-13да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-03-19
{{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин|титле=ат поситион 18 (ёрдам) - ↑ На арене „Ласточка“, 2016-03-02да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-03-19
- ↑ Остонаси олтин дейман уйимни, 2016-02-19да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-03-19
Ҳаволалар
- Сирк санъати арбоби Дарвишбек Раҳмоновнинг суръати 1 (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-02-03 санасида архивланган)
- Сирк санъати арбоби Дарвишбек Раҳмоновнинг суръати 2 (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-02-03 санасида архивланган)
- Сирк санъати арбоби Дарвишбек Раҳмоновнинг суръати 3 (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-02-03 санасида архивланган)
- Коллективу 30 лет
- Фестивал сиркового искусства[сайт ишламайди]
- Фестивал канатоходсев и мастеров сирка[сайт ишламайди]
- Указ Президента Республики Узбекистан
- Остонаси олтин дейман уйимни(Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-05 санасида архивланган)
- На арене „Ласточка“(Wайбаcк Мачине сайтида 2015-09-24 санасида архивланган)
- Қалдирғоч қанот ёймоқда(Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган)
- Их сцена — арена(Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган)
- Чет элликлар ҳайратда(Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган)
- Актёрская династия
- Они стояли у истоков
- Центразия Персони (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-01-05 санасида архивланган)
- Биографии знаменитостей
- Туйчи Хан — Таджибаев Туйчибай Мадаминович (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-13 санасида архивланган)
- Премера сиркового спектакля „Зак-Ли-Нател“(Wайбаcк Мачине сайтида 2015-04-02 санасида архивланган)
- Болшой Московский сирк представил восточную сказку „Зак-Ли-Нател“
- "Карнавал чудес" Туйчи-Хана (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-16 санасида архивланган)
- Дарвишбек Раҳмонов — „Қалдирғоч“ намунали сирк труппаси асосчиси, бадиий раҳбари ва Ўзбекистоннинг таниқли сирк санъати арбоби
- Webarxiv andozasi wayback havolalari
- Sanʼatkorlar
- Sanʼat
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan sanʼat arboblari
- Sirk
- Sirk sanʼati
- Oʻzbekiston madaniyati
- Ijod
- 8-aprelda tugʻilganlar
- 1952-yilda tugʻilganlar
- Shaxsiyatlar
- Oʻzbeklar
- Qirgʻizistonlik oʻzbeklar
- Shuhrat medali sohiblari
- Oʻsh shahrida tugʻilganlar
- Oʻzbekiston rejissyorlari