Делфа — Фокида (Ўрта Греция) нинг жануби-гарбида, Парнас тоғи этагида жойлашган юнон шаҳри. Мил. ав. ВИИ—ВИ— асрларда умумюнон диний марка-зи бўлиб, меъморий ёдгорликлар (Аполлон ибодатхонаси оракул ва б.) сақланган. Мил. ав. ВИ— асрнинг бошларида Д.да 4 йилда 1 марта умумюнон Пифий ўйинлари ўтказилган. Бу вақтда муқаддас осойишталик, тинчлик ҳукм сурган. Д.да Аполлонга атаб жуда кўп назрниёз келтирилган. Бу бойликлар Д.нинг юксалишига сабаб бўлган. Мил. ав. И— асрнинг 80-йилларида Д. фракияликлар ва б. қабилалар томонидан таланган. Мил. И— аср охирида Д.даги ибодатхона кайта тикланган. Оракул фаолияти мил. ИИ— асрда бир мунча жонланган (сўнгги бор оракулга ИИИ— асрда мурожаат қилинганлиги маълум); ибодатхона Рим императори Феодосий И томонидан тахминан 390 йил расман ёпиб қўйилган. Ҳоз. Д. — кичик аҳоли пункти. Д. ёдгорлигидан 1892 йилдан бошлаб франсуз археологлари олиб борган қазишлар натижасида икки муқаддас маскан (участка) — Аполлон ва Афина масканлари очилди: Аполлон Пифий ибодатхонаси (мил. ав. ВИ— аср, меъморлар Ксенодор ва Агатон томонидан мил. ав. ИВ— асрда кайта қурилган) бўртма тасвирлар билан безатилган (музейда сақланмоқда). Сифнийлар (тахминан мил.ав. 525), афиналиклар (мил.ав. В— аср бошлари) хазиналари, ус-тунлари (галерея — устунли пешайвон, мил.ав. 475), театр (мил. ав. ИИ— аср) ва б. бор. Афина Проноя муқаддас ибодатхонасининг эски (мил. ав. ВИИ— аср охири) ва янги (мил. ав. ВИ— аср охири) асослари, айлана тархли — фолос — макбара (мил. ав. ИВ— аср бошлари), стадион (мил. ав. ВИ— аср), гимнасий (мил. ав. ВИ—В— асрлар) ва б. ўрганилган. Д.да археологик музей ташкил этилган. Д. меъморий ёдгорликлари Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил