Demping
Демпинг (инг . думпинг — ташлаш, ташлама) — товарларни ташқи ва ички бозорда сунъий арзонлаштирилган, ўртача чакана нархлардан, баъзан таннархдан паст нархларда сотиш; ташқи бозорни эгаллаш учун рақобат кураши воситаларидан бири. Ташқи бозорда товарларнинг ўз қийматидан арзон сотилишидан бирлашмалар зарар кўради. Бу зарар ички бозорда сотилган товарлардан олинган юқори фойдадан маблағ ажратиш ёки давлат бюджетидан ҳамда солиқлар ҳисобидан қопланади. Демпинг давлат ёки компания томонидан келгусида кутилаётган зарарларни бартараф этиш мақсадида ўтказилади ва бу йўл билан зарур бўлган пул валюта маблағлари тезда тўпланади.
ХХ аср бошларида, Европа давлатларида демпинг оммавий тус олди. 1929—33-йиллардаги Жаҳон иқтисодий танглиги даврида, айниқса, кенг ёйилди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин демпинг сиёсати АҚСҲ монополиялари томонидан мунтазам ўтказиб турилди. Демпингнинг айрим мамлакатлар томонидан қўлланиши ўз нав-батида бошқа мамлакатларнинг унга қарши чора кўришига олиб келади ва мол киритиш бўйича олинадиган бож суммасини оширишда ўз ифодасини топади. Жаҳон иқтисодий тажрибасидан маълумки, кўпгина давлатларда демпингга қарши қонунчилик, демпингга қарши махсус божлар амал қилади. Тарифлар ва савдо буйича Бош келишув (ҳоз. Жаҳон Савдо Ташкилоти) 1967-йилда халқаро демпингга қарши кодекс кабул қилди. Унда демпинг ҳолатини аниклаш ва исботлаш тартиб-қоидалари, импорт мамлакат фирмалари томонидан демпинг натижасида шу турдаги товарни ишлаб чиқарадиган экспорт қилувчи мамлакатларга етказилган зарарни тўлаш йўллари кўзда тутилган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |