Девонбеги — 1) ўрта асрларда Шарқдаги ислом давлатларида олий сарой мансабларидан бири. Суғориш, молия, ҳарбий, алоқа, адлия ва б. ишларни юритувчи маҳкама (девон) бошлиғи; 2) Бухоро хонлигида молия ва хўжалик ишларини олиб борувчи мансабдор; 3) Хива хонлигида. Девонбеги девон маҳкамаси орқали закот йиғиш ва бозорларда жой пули олиш, тўпланган пулларнинг сарф-харажат қилинишига ҳам бошчилик қилган, Бош Девонбегидан ташқари яна 3 та Девонбеги бўлиб, улар вилоятлардаги боғ ва далалардан олинган ҳосилнинг ҳисобини олиш, отларга ем-хашак олиб бериш ва саройнинг майда-чуйда хўжалик харажатларини ҳам бошқаришган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил