Devor
Девор – 1) бино, уйнинг томини кўтариб турувчи ёки хоналарга ажратувчи тик қисми. Бино ва уйларда юк тушувчи (томни кўтариб турувчи) деворга ва фақат хоналарни ажратиб ва тўсиб турувчи – пардеворга; ички ва ташқи деворларга бўлинади. Девор пишитилган лойдан (пахса девор), пишиқ ғишт ва хом ғиштдан (ғиштин девор), тош, шлак-бетон ва темир-бетондан (тош девор) қилиниши, пардевор яхлит гипс плиталардан ҳам кўтарилиши мумкин. Ғиштин девор ярим, бир, бир ярим, икки ғиштли қилиб терилади. Деворнинг қалин ва юпқа, йиғма ва яхлит, терилган ва урилган хиллари бўлади. Ҳар қандай девор ташқари ва ичкаридан ҳар хил усулда (сомон сувоқ, семент сувоқ, алебастр, ганч сувоқ ва бошқалар) суваб қўйилади. девор кўзли (дераза ва эшик ўринлари ташлаб кетилган) ва кўзсиз ёки яхлит бўлади; 2) бирор нарсанинг (ошқозоннинг, двигателнуинг) атрофини ўраб олган ёки бўлимларга ажратган қисми (ошқозон девори, силиндр девори); 3) бирор ерни (масалан, ҳовлини), ҳудудни ўраб олган ёки қисмларга ажратиб турган ғов, тўсиқ; пахса, шох-шабба, тахта, темир-бетон, ғиштдан қилиниши мумкин; 4) қалъа, қўрғон, шаҳар ва ҳатто бирор давлатни ўраб, душман ҳужумидан мудофаа қилиш учун қуриладиган иншоот. Масалан, ХВ асрда Тошкент бир неча дарвозали кенг пахса девор билан ўралган. ХИХ аср ўрталарида Тошкент бекларбегиси таъмирлаттирган деворнинг 12 дарвозаси ва 2 қофқаси (ўртача эшиги) бўлган. Мил. ав. ИВ—ИИ-асрларда Хитойда Буюк Хитой девори бунёд этилган[1].
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |