Диалог (юнонча: диалогос — суҳбат) — нутқ тури; икки ёки ундан ортиқ шахснинг бир-бирига қаратилган нутқи. Драмада ҳарактерлар ва воқеалар ривожини ифодалашнинг асосий воситаси; насрда (баъзан назмда) бадиий ифода усули. Мас, Алишер Навоий "Фарҳод ва Ширин" достонида Ҳисрав билан Фарҳод тўқнашувини Диалог воситасида таъсирли қилиб тасвирлайди. Диалог мустақил публицистик ва фалсафий жанр ҳамдир (Платон Диалоги, Лукианнинг ҳажвий Диалоглари ва б.).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Андоза:Стуб отам билан суҳбат мавзусида диолог