Зиёсферада исми Дилшод ва фамилияси Мухторов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Дилшод Тоҳирович Мухторов (1975-йил 1-апрел, Тошкент, ЎзССР) – мерган, халқаро миқиёсдаги спорт устаси (1997-йил). „Ўзбекистон ифтихори“ (2001-йил). Атланта (АҚСҲ)да бўлиб ўтган жаҳон кубоги мусобақасида (2001-йил) кичик калибрли тўппонча (МП)дан 50 м масофада ўқ узишда олтин медални қўлга киритди. Мухторов Ўзбекистон миллий университетининг амалий математика факултетини тугатган (1997-йил). 1997-йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси „Кибернетика“ илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси институтининг илмий ходими сифатида фаолият олиб борган. Мухторов Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони (1990-1992, 1994, 1997, 1999-2002-йиллар), 1995—1999-йилларда Марказий Осиё ўйинлари ғолиби, 1998-йили Бангкокда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида кумуш медали совриндори. Бундан ташқари, бир неча халқаро турнирларда (1991, Лвов, 1-ўрин; 1991, Минск, 2-ўрин; 1999, Атланта, 2-ўрин), Олимпиада мусобақаларида (2000, Сидней, 5-ўрин) муваффақиятга эришган[1].

Дилшод Мухторов
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1975-йил 1-апрел (1975-04-01) (51 ёш)
Тошкент, ЎзССР
Мукофотлар Oʻzbekiston iftixori
Спорт
Қайси спорт Мерган

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил