Dispanser
Диспансер (франс. диспенсаире — тақсимлайман) — беморларнинг айрим гуруҳларига мунтазам даволаш-профилактика ёрдами кўрсатадиган махсус тиббий муассаса. Ўз соҳасига оид беморлар сонини аниқлаш, уларни ҳисобга олиш, даволаш, аҳволларини кузатиб бориш, иш ва яшаш жойларининг шароитини ўрганиш, бундан ташқари, касалликларга қарши курашиш, олдини олиш чоралари билан боғлиқ санитария-маорифи масалаларини ишлаб чиқиш, тарғиб қилиш Д.нинг муҳим вазифасидир. Сил, теританосил, онкологик, психоневрологик, наркологик, кардиоревматологик, шунингдек, буқоққа қарши, врачлик физкултура (спорт билан шуғулланувчиларни кузатиб турадиган) Д.лари бўлади. Ҳар қайси соҳа Д.лари ишининг ўзига хос томонлари бор. Масалан, силга қарши Д. аҳолини ялпи флюорографик текширувдан ўтказади (қаранг Флюорография), беморлар билан бирга бўлган кишиларни ҳисобга олади; психоневрологик экспертиза ўтказади; врачлик-физкултура Д.и врач назоратини амалга оширади. Д. тар-кибида поликлиника, касалхона, клиникдиагностика ва б. лаб.лар, ихтисослашган даволаш-профилактика хоналари, айрим ҳолларда кундузги ва тунги санаторийлар, меҳнат билан даволаш устахоналари, парҳез ошхона ва ҳоказо бўлади. Туман Д.лари ўз ҳудудидаги аҳолига хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, шаҳар ва республика Д.лари ҳам бўлади.[1]
Манбалар
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |