Дмитрий Александрович Кошенко (1977-йил 21-май, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) – рус сиёсатчиси ва давлат арбоби. 2021-йил 4-декабрдан Нижневартовск бошлиғи.

Шахсий маълумотлари
Таваллуди 21-май 1977-йил
Тошкент, ЎзССР, СССР
Сиёсий партияси Единая Россия

Биографияси

Дмитрий Александрович Кошенко 1977-йил 21-майда Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2000-йилда Тюмен давлат университетининг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган[1].

Меҳнат фаолияти

Кошенко 2000-йилдан бери аввал Няганда, кейин Лангепас ва Нижневартовскда солиқ хизматида ишлай бошлади. Дмитрий 2005-йилда Ханти-мансийскнинг автоном Югра округида (Лангепас) 5-сонли Федерал солиқ хизмати туманлараро инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. 2010-йилдан эса Ханти-мансийск автоном Югра округида (Нижневартовск) 6-сонли Федерал солиқ хизмати туманлараро инспексиясини бошқарди. 2016-йил декабр ойида Нижневартовскда раҳбар ўринбосари лавозимига тайинланди. 2018-йил май ойида шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва молия бўйича раҳбар ўринбосари лавозимига ўтказилди. Дмитрий 2021-йил 26-майдан 2021-йил 3-декабргача Нижневартовск мери лавозимида ишлаган. 2021-йил 4-декабрда Нижневартовск шаҳрининг тўла ҳуқуқли раҳбари бўлди.

Дмитрий Кошенко оилали. Унинг фарзандлари бор-йўқлиги номаълум[2].

Даражаси

Дмитрий „1-даражали шаҳар маслаҳатчиси“ унвонига сазовор бўлган[3].

Мукофотлари

Кошенко „Россия Федерал Солиқ хизмати аълочи талабаси“ ҳамда „Россия Федерал солиқ хизматининг фахрий ходими“[4] мукофотлари билан тақдирланган.

Манбалар