Менделеев Дмитрий Иванович (1834.27.1 (8.2), Тоболск — 1907.20.1 (2.2), Петербург (ҳозирги Санкт-Петербург)) — рус кимёгар олими ва педагоги. Петербургдаги Бош педагогика институти физика математика факултетининг табиий фанлар бўлимини тугатган (1855). 1856-йилда Петербург университетида магистрлик диссертациясини ёқлайди. 1859—1861 йилларда Гелдерберг шаҳрига илмий хизмат сафарига юборилади. Менделеев бу ерда Гелдерберг университетининг Р. В. Бунзен бошчилигидаги лабораториясида ишлайди. 1861 йилда „Органик кимё“ дарслиги чоп этилади. 1865-йилда докторлик диссертациясини ёқлайди ва Петербург университетининг профессори, 1876 йилдан Петербург ФА мухбир аъзоси қилиб сайланади. 1893-йилда Менделеевнинг ташаббуси билан Ўлчов ва тарози намуналари депоси Ўлчов ва тарозилар бош палатасига айлантирилади. Менделеев. умрининг охиригача шу ишда бошқарувчи (директор) бўлиб ишлайди.

Дмитрий Иванович Менделеев
Таваллуди 27-январ (8-феврал) 1834-йил
Тоболск,
Тоболск губернияси,
Россия империяси
Вафоти 20-январ (2-феврал) 1907-йил (72 ёш)
Санкт-Петербург, Россия империяси
Истиқомат жойлари (истиқомат жойлари)
Фуқаролиги Россия империяси
Миллати Россия империяси
Соҳаси Химия, физика, эканомика, геология, метрология
Институтлар (институтлар)
Таълими Санкт-Петербург давлат университети
Академик раҳбарлари А.А.Воскресенский
Машҳур шогирдлари Д.П.Коновалов,В.А.Гемилиан, А.А.Бойков, А.Л.Потилицин, С.М.Прокудин-Горски
Машҳур ишлари Кимёвий элементлар даврий системаси

М.нинг илмий фаолияти кенг ва кўп қиррали бўлиб, энг асосийлари кимё, кимётехнология, физика, метрология, метеорология, иқтисод ва бошқаларга оид. Кимёвий элементлар даврий қонунининг кашф қилиниши — Менделеевнинг буюк хизматидир (қаранг Менделеев даврий системаси). М. эритмаларнинг кимёвий („гидрат“) назариясини ишлаб чиқди, критик трани(критик температура?) кашф қилди (1860). Бир мол идеал газ учун босим, ҳажм ва температура орасидаги боғлиқликни ифодаловчи ҳолат тенгламасини (Клапейрон — Менделеев тенгламаси(қайси бири тўғрироқ?)) ҳисоблаб топди (1874). Кўмирни ер остида газга айлантириш ғоясини илгари сурди (1888). Тутунсиз порохнинг янги таркибини топди (1890) ва уни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Москва кимётехнология институти ва Тоболск педагогика институти Менделеев номига қўйилган. Шимолий Муз океанидаги сув ости тизмаси, Кунашир оролидаги (Курил ороллари) сўнмаган вулкан, Ойдаги кратер, менделеевит минерали М. шарафига аталган.

1955 йилда Америка олимлари (Г. Сиборг ва бошқалар) синтез қилган 101-элементни Менделеев шарафига менделевий (Мд) деб атадилар.

Адабиётлар

  • Макареня А. А., Филимонова И. Н., Карпило Н. Г., Д. И.Менделеэв в воспоминаниях современников, 2 нашр, М., 1973.

Ҳаволалар