Доминика (Доминиcа), Доминика Ҳамдўстлиги (Тҳе Cоммон-wеалфҳ оф Доминиcа) – Доминика оролдаги давлат. Маъмурий жиҳатдан 10 туманга бўлинади. Майд. 749,8 км2. Аҳолиси 74,2 минг киши (1999). Пойтахти – Розо шаҳри.

Доминика Ҳамжамияти
Cоммонwеалтҳ оф Доминиcа
Шиор: Апрèс ле Бондиэ, C'эст ла Тер
(Франсузча Патоис: Ҳудодан кейин, Замин)
Мадҳия: Исле оф Беаутй, Исле оф Сплендоур
Location of Dominika
Пойтахт Розо
Расмий тил(лар) Инглизча
Ҳукумат Парламентлик Республика
Николас Ливерпул
Роосевелт Скеррит
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
3-ноябр 1978
Майдон
• Бутун
754 км2 (187-ўрин)
• Сув (%)
1.6
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
69,029 (204-ўрин)
• Зичлик 91/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$384 мил. (209-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$5,563
Пул бирлиги Эаст Cариббеан Доллар (ХCД)
Вақт минтақаси УТC–4
• Ёз (ДСТ)
УТC–4
Қисқартма ДО
Телефон префикси 1 767
Интернет домени .дм

Давлат тузуми

Доминика Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстликка кирган республика. Амалдаги конституцияси 1978-йил 30-ноябрда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – президент (1998-йилдан В. Шоу). У Мажлис палатаси (бир палатали парламент) томонидан 5 йил муддатга сайланади. Конституцияга биноан президент лавозимига фақат бир марта қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Мажлис палатаси, ижроия ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади. Бош вазирни президент Мажлис палатаси аъзолари орасидан тайинлайди.

Табиати

Ер юзаси тоғлик, энг баланд жойи 1447 м (Дяблотен вулкани). Иқлими тропик ва нам, аммо шим, шарқдан эсувчи пассат шамоли туфайли иссиқ унчалик сезилмайди. Ўртача ойлик температура 25—27°. Йиллик ёғин миқдори 1500–2500 мм, июлдан сентабргача баъзан довуллар бўлиб туради. Тоғлардан ямяшил ўрмонлар оралаб кўпгина майда сой ва дарёлар оқиб тушади, гўзал шаршаралар кўп, уларнинг энг чиройлиси Розо ш.дан 8 км наридаги Трафалгар шаршарасидир. Мамлакат кўкатлар, айниқса бутазорлар, бамбук ва турли палмаларга бой. Иссиқ булоклар, МорнТруа-Питон миллий боги бор.

Аҳолиси, асосан африкалик домини-каликлар. Инглиз ва франсузлар ҳам яшайди. Расмий тили – инглиз тили, мақаллий креол тили кенг ёйилган. Диндорлар орасида католиклар кўпчиликни ташкил этади.

Тарихи

Доминикани 1493-йилда Х. Колумб кашф этган. Узоқ вақт франсузлар билан инглизлар ўртасида талаш бўлиб келди. Париж шартномасига биноан 1763-йилдан узил-кесил Буюк Британия мустамлакасига айланди. 1958— 62-йилларда ВестИндия Федерацияси таркибига кирди. 1967-йил 1-мартдан „Буюк Британия билан уюшган давлат“ мақомини олди. 1978-йил июлда Лондонда бўлиб ўтган конференсияда Доминика конституцияси ишлаб чиқилди ва унга мустақиллик бериш ҳақида қарор қабул этилди. Ўша йил 3-ноябрда Доминика мустақиллиги эълон қилинди. Доминика— 1978-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами 3-ноябр— Мустақиллик куни (1978).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Доминика лейбористлар партияси, 1985-йилда тузилган; Доминика меҳнаткашлари бирлашган партияси, 1988-йилда тузилган; Доминика Озодлик партияси, 70-йилларнинг бошларида тузилган; Доминика тараққийпарвар партияси, 1990-йилда асос солинган. Фуқаро хизмати иттифоқи касаба уюшма бирлашмаси, 1940-йилда тузилган; Доминика ишчилари бирлашган иттифоқи, 1960-йилда асос солинган; Доминика касаба уюшмаси, 1945-йилда тузилган.

Хўжалиги

Иқтисодиётининг асосини қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 25%, саноатнинг улуши 7,9%. Ернинг кўп қисмини, айниқса соҳилларни бананзорлар, кокос палмалари, ситрус мевалар, какао, манго, тамаки, токзорлар эгаллайди.

Чорвачилик суст ривожланган. Ишчи кучининг салкам 40% қишлоқ ва ўрмон хўжалигида, балиқчиликда банд. Доминика саноати қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишловчи майда корхоналардан иборат. Турли мева шарбатлари ва консервалари, копра (кокос ёнғоғининг мағзи), совун, эфир мойи ва сигара ишлаб чиқарилади. Озроқ миқдорда тўқимачилик маҳсулотлари, маҳаллий ёғочдан тахта ва фанера ҳам тайёрланади. Жил-вир тош ва оҳак тош қазиб олинади. Хорижий сайёҳлик яхши даромад кел-тиради. Ишчи кучининг 20% шу тар-моқда банд. Автомобил йўллари узунлиги – 756 км. Халқаро аэропорт ва денгиз порти бор. Четга банан, мева шарбатлари ва консервалари, ситрус мевалар, копра, какао ва совун чиқарилади. Четдан озиқ-овқат, ёқилғи, турли асбобускуналар, транспорт воситалари келтирилади. Савдо-сотиқдаги мижозлари: Буюк Британия, АҚСҲ, Канада, Кариб ҳамдўстлигидаги мамлакатлар. Пул бирлиги – Шарқий Кариб доллари.

Маданияти

Доминикада катта ёшдаги аҳолининг саводхонлик даражаси – 95%. Педагогика илмий тадқиқоти мавжуд. Доминикада „Офишл газетт“ („Расмий газета“, ҳукумат ҳафтаномаси), „Ню кроникл“ („Янги хабарлар“, ҳафталик газета, 1909-йилдан) газеталари нашр этилади. „Доминика бродкастинг корпорейшн“ ҳукумат радиоэшиттириш маҳкамаси мавжуд. Кабел телекўрсатуви ишлайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил