Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Dominikana Respublikasi

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Доминикана Республикаси
Репúблиcа Доминиcана
Шиор: Диос, Патриа, Либертад
(Испанча: Ҳудо, Мамлакат, Озодлик)
Мадҳия: Қуисқуэянос валиэнтес
(Валиант Сонс оф Қуисқуэя)
Location of Dominikana Respublikasi
Пойтахт Санто Доминго
Расмий тил(лар) Испанча
Ҳукумат Президентлик Республика
Луис Абинадер
Мустақиллик (Гаитидан)
• Сана
27-феврал 1844
Майдон
• Бутун
48,730 км2 (131-ўрин)
• Сув (%)
0.7
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
8,950,034 (84-ўрин)
• Зичлик 183/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$60,000 мил. (71-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$6,704
Пул бирлиги Доминиcан Песо (ДОП)
Вақт минтақаси УТC−4
• Ёз (ДСТ)
УТC−4
Қисқартма ДР
Телефон префикси 1
Интернет домени .до

Доминикана Республикаси (испанча: Репúблиcа Доминиcана) - пойтахти – Санто Доминго шаҳри. БМТ аъзоси. Катта Антил ороллари гуруҳидаги Гаити оролнинг шарқий қисмида жойлашган давлат. Майдони - 48,4 минг км2. Аҳолиси - 8,5 млн. киши (1999). Пул бирлиги – Доминикана песоси. Маъмурий жиҳатдан 29 вилоят ва 1 миллий округга бўлинади.

Давлат тузуми

Доминикана Республикаси – республика. Амалдаги конституцияси 1966-йил 28-ноябрда қабул қилинган; 1994-йил ўзгартишлар киритилган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи – президент, у умумий овоз бериш йўли билан 4 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий конгресс (парламент) амалга оширади. Парламентнинг иккала палатаси – сенат ва депутатлар палатаси умумий овоз бериш йўли билан 4 йил муддатга сайланади. Ижроия ҳокимиятни президент томонидан тайинланадиган ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Доминикана Республикасининг соҳиллари кўпги-на қўлтиклар билан парчаланган. Ҳудудининг ярмидан купи тоғ билан қопланган. Марказий қисмида Кордилера-Сентрал (Дуарте тоғи, бал. 3175 м гача), шимолида Кордилера-Септентри-онал (бал. 1249 м гача), шарқда Кордилера-Орентал (бал. 701 м гача) тизмалари бор. Жанубий соҳили яқинидаги Саона, Каталина, Беата ороллари ҳам Доминикана Республикасига қарайди. Тоғлар оралиғидаги Сибаова Вега-Реал водийсининг тупроғи ғоят серунум бўлиб, у ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг кўп қисми етиштирилади, қишлоқ аҳолисининг аксарияти яшайди. Доминикана Республикасидаги вулканлар сўнган бўлса ҳам, аммо тез-тез зилзила бўлиб туради. Иқлими – тропик, пассат иқлим. Пасттекисликларда ўртача ойлик температура 25—27°, тоғларда бундан 10— 12° салқинроқ. Йилига 1000–2000 мм ёғин ёғади, тропик довуллар бўлиб туради. Тоғлардан бошланадиган дарёлар мамлакатни бошдан оёқ кесиб ўтади. Йирик дарёларда кема қатнайди. Тоғлар тропик ўрмон, саванна ва бутазорлар билан қопланган. Қимматбахр ёғоч олинадиган дарахт тури кўп. Минерал булоклар бор. Миллий боғлари: Арман-до-Бермудес, Дел-Эсте, Лос-Айтисес.

Аҳолисининг асосий қисми домини-канлар, уларнинг 73% испан-неф дурагайлари, 11% негрлар, 15% оқ танлилардир. Расмий тил – испан тили. Аҳолисининг кўпчилиги католиклар. 60% дан ортиқ аҳоли шаҳарларда яшайди.

Тарихи

Бу ерда 15-аср охиригача уруғчилик босқичидаги индейс қабилалари: сибоней, аравак, тайно, кариб кабилар яшаган. Кўпчилик қабилалар ўтроқ ҳаёт кечирар, сибонейлар овчилик билан шуғулланар эди. 1492-йилда Х. Колумб оролга келганида уни Испанияга ўхшатиб, Эспанола деб атади. Аравак қабиласига мансуб таин индейслари эса уни Гаити дейишарди. Маҳаллий аҳоли оғир меҳнат ва ваҳшиёна муомала оқибатида қирилиб кетди. Шунда испанлар қўшни ороллардан ва Африкадан қулларни олиб келиб, шакарқамишзорларда, чорвачилик ва олтин конларида ишлатишга киришдилар. 16-аср охири ва 17-аср бошларида Франсия билан Буюк Британия оролни эгаллашга ҳаракат қила бошлади. 1697-йил Рисвик сулҳ шартномасига биноан Эспанола оролнинг ғарбий қисми (ҳозирги Гаити ҳудуди) Франсияга топширилди ва Санто-Доминго деб атала бошлади, шарқий қисми (ҳозирги Доминикана Республикаси ҳудуди) Испания қул остида қолди. 1795-йил ис-панлар оролнинг шарқий қисмини ҳам Франсияга топширди. 1804-йилда мустақиллик учун кураш натижасида франсузлар оролдан қувиб чиқарилди ва Гаити давлати тузилди. 1844-йил Санто-Доминго озодликка эришиб, Доминикана Республикаси деб аталди. 19-аср ўрталаридан мамлакат иқтисодиётига чет эл сармояси кира бошлади. 1905-йил АҚСҲ Доминикана Республикасини асоратга солиб, мамлакат божхоналарини ўз на-зоратига олди. 1916-йил АҚСҲ қўшинлари ўз сиёсатига қарши кўтарилган исённи бостириш ниятида мамлакатга бос-тириб кирди ва ҳарбий-оккупация ре-жимини ўрнатди. Бу режим 1924-йилгача жорий қилинди. 1930-йил АҚШдаги йирик монополиялар кўмагида Р. Л. Трухило ҳокимиятни эгаллади. У муста-бид режимни ўрнатди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Лотин Америкасида миллий озодлик ҳаракати кучайиб, Трухило режимига қарши халқ ҳаракати авж олгач, у собиқ тарафдорлари томонидан ўлдирилди (1961). 1962-йил декабрдаги сайловда ғолиб чиққан Х. Бош ҳокимият тепасига келди. У миллий иқти-содиётни мустаҳкамлаш, АҚШга қарамликни сусайтириш тадбирларини амалга оширди: аграр ислоҳот ўтказиш, сиёсий ва демократик озодлик ҳақида янги конституция қабул қилди. 1963-йил сентабрда реаксион ҳарбийлар Х. Бош ҳокимиятини ағдарди. Мамлакатни ҳарбий хунта идора қила бошлади. У конституцияни бекор қилди, барча демократик партияларни тақиқлади. 1965-йил апрел халқ қўзғолони ҳарбий хунтани ағдариб ташлади. Мамлакатда Ф. Кааманонинг конституцией ҳукумати тузилди. АҚСҲ эса ўз фуқароларини муҳофаза қилиш баҳонаси билан Доминикана Республикасига бостириб кирди. Ана шундай бир вазиятда (1966-йилда) сайлов ўтказилди. Рефор-мистлар партиясининг раҳбари Х. Балагер 1966—78 йилларда президент бўлиб, миллий монополия, ер эгалари ва руҳонийларнинг манфаатини ҳимоя қилди. 1978-йил 16 майда ўнг кучларнинг қаршилигига қарамай, инқилобий партия номзоди А. Гусман президент этиб сайланди. 1996-йил 30 июндаги сайловда эса Озодлик партиясининг раҳбари Фернандес Рейна ғалаба қозониб, президент лавозимини эгаллади. 2000-йилдан Доминикана Республикаси президенти И. Р. Мехиа Домингес. Доминикана Республикаси – 1945-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 27 феврал – Мустақиллик куни (1844).

Сиёсий партиялари, касаба уюшма бирлашмалари

Демократик интеграция ҳаракати, 1970-йилда реформистлар партиясидан ажралиб чиққан фраксия негизида тузилган; Кискейяно (Доминикана) демократик партияси, 1968-йилда тузилган; Доминикана коммунисток партияси, 1944-йилда асос солинган; Доминикана озодлик партияси, 1973-йилда тузилган; Доминикана инқилобий партияси, 1939-йилда тузилган; Реформист социал-христиан партия, 1986-йилда тузилган. Мухтор касаба уюш-малари конфедерацияси, 1962-йилда тузилган; Меҳнаткашлар умумий касаба маркази, 1972-йилда тузилган; Доминикана меҳнаткашлари миллий конфедерацияси, 1988-йилда тузилган.

Хўжалиги

Доминикана Республикаси – иқтисодий жиҳатдан заиф аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқчиликнинг улуши 15%, саноатнинг улуши 19,2%. Қишлоқ хўжалигида мамлакат ҳудудининг 35% га яқини фойдаланилади; мамлакат ишчи кучининг 50% шу соҳада банд. Экинзорлар мамлакат шимолийдаги Сибао ва Вега-Реал водийларида, жанубий соҳилларда ва марказий текисликларда жойлашган. Меҳнат унумдорлиги ва техника билан куролланиш паст даражада. Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари: шакарқамиш, какао, банан, тамаки. Ички эҳтиёж учун шоли, маккажўхори, маниок, батат, ямс, ловия, сабзавот ва б. экилади. Яйлов чорвачилиги бирмунча ривожланган: кррамол, чўчқа, йилқи, парранда боқилади.

Саноати заиф, асосан қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик хом ашёсини қайта ишлайдиган, озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳ-сулотлари ишлаб чиқарадиган майда корхоналардан иборат. Қанд-шакар саноати дурустроқ ривожланган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин кончилик тез юксала бошлади. Боксит, ферроникел қазиб олиш кўпайди, мис ва темир рудаси, мармар, олтин, кобалт, титан қазиб олинади. Семент, ёғочсозлик, кимё, нефтни кайта ишлаш корхоналари мав-жуд. 1975-йилда Санчес-Рамирес вилоятида Лотин Америкасидаги энг катта олтин ва кумуш карери ишга туширилган. 20 та эркин иқтисодий зонада кийимкечак ишлаб чиқарилади. Йилига ўртача 4,6 млрд. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Кейинги йилларда чет эл сайёхлиги ривожланди.

Транспорти

Мамлакатда темир йўл уз. – 1,6 минг км, автомобил йўли уз. – 17 минг кмдан кўпроқ. Асосий денгиз портлари: Санто-Доминго, Пуэрто-Плата. 6 та аэропорт, шу жумладан Пунта-Кауседода халқаро аэропорт бор. Доминикана Республикаси четга қанд-шакар, ферроникел, олтин, кумуш, кофе, какао, банан, боксит, тамаки, мева ва б. чикаради. Четдан озиқовқат, машина ва авто-мобиллар, электр асбоб-ускуналари, маъданли ўғит, доридармон, ёқилғи, пахта келтиради. Савдосотикдаги мижозлари: АҚСҲ ва Европа иқтисодий ҳамжамияти давлатлари.

Соғлиқни сақлаш

Кўпчилик аҳоли турмушининг тиббийсанитария шароити қониқарли эмас. Давлат бюджетининг 7% соғлиқни сақлашга ажратилади. Аҳолининг жуда оз қисми ижтимоий суғурта қисобига тиббий ёрдамдан фойдаланади. Юқумли касалликлардан таносил, иситма-безгак, сил тарқалган. Шифокорларни 2 тиббий олий ўқув юрти тайёрлайди.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Доминикана Республикасида 7—11 ёшдаги болалар учун бепул ва мажбурий таълим жорий этилган, бироқ аҳолининг ярмидан кўпроғи саводсиз. Катта ёшдагилар ва қишлоқ аҳолиси орасида саводсизлар айниқса кўп. Давлат мактабларидан ташқари хусусий ва черков мактаблари бор. Уларнинг ҳаммасида таълим давлат дастури асосида олиб борилади. Ўрта маълумот олиш учун бошланғич мактабдан кейин 3 йиллик 2-поғона мактабни ҳам битириш керак.

Кечки давлат мактаблари савдо, саноат ва қишлоқ хўжалиги ходимларини тайёрлайди. Доминикана Республикасида 3 та университет, жумладан, Америкадаги энг қад. университетлардан бири – Санто-Доминго университети (1538-йилда асос солинган) бор.

Илмий муассасаларида асосан тарих, тилшунослик, тиббиёт соҳаларида тадқиқот олиб борилади. Бир неча хусусий илмий муассасалар: Доминикана академияси, тарих академияси, бир қатор илмий муассаса, жамият ва уюшмалар бор. Университет кутубхонаси, Миллий ва муниципалитет кутубхоналари, миллий музей (1927), миллий бадиий галерея (1943) мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириш ва телекўрсатуви

Доминикана Республикасида нашр этиладиган асосий газетлар: „Информасон“ („Ахборот“, кундалик газет, 1915-йилдан). „Карибе“ („Кариб газ.“, кундалик газет, 1948-йилдан), „Листин диарио“ („Кундалик варақа“, кундалик газ., 1889-йилдан), „Насионал“ („Миллий газета“, кундалик газ., 1966-йилдан), „Нотисиа“ („Хабарнома“, кундалик кечки газ., 1973-йилдан), „Ултима ора“ („Сўнгги соат“, кундалик кечки газета, 1970-йилдан). Алоқа бош бошқармаси мамлакатдаги радиоэшиттириш ва телекўрсатувларни назорат қилади. „Радио Телевисон Доминикана“ ҳукумат радио ва телекўрсатув хиз-матидир. Бир неча тижорат радио ва телекўрсатув стялари бор.

Адабиёт

Адабиёти испан тилида. 19-асрда биринчи миллий мадҳия муаллифи Ф. М. дел Монте янги адабиётга асос солди. Доминикана Республикасида биринчи миллий роман – М. де Х. Галваннинг „Энрикило“ тарихий асаридир. Аср охиригача индейслар турмуши адабиётнинг асосий мавзуи бўлди. Бу даврдаги адабиёт шиддатли сиёсий кураш шароитида ривожланди.

1930-йилда Трухило реаксион диктатурасининг қарор топиши бир гуруҳ тараққийпарвар адибларни муҳожирликда яшашга мажбур этди. Улардан А. Ф. Рекена „Замин душманлари“, „Оловли йўл“ романларида мустабид тузумни фош этди. Р. Марреро Аристи, Х. Бош асарлари Доминикана Республикаси деҳқонлари ҳаётига бағишланди. Э. Инчаустеги Кабрал, Педро Мир, М. дел Кабрал ва б. шо-ирларнинг асарларида ижтимоий норозилик гоялари акс этди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Испанлар босқинидан аввал (16-асргача) индейслар санъати (нақшинкор ва жимжимадор кулоллик, заранг идишлар, тош ва ёғоч санамлар) ривожланган. Дастлабки шаҳарлар, жумладан Санто-Домингога асос солингач, кейинги готика ва илк Уйғониш услубида ҳар хил ибодатхоналар, касалхона, савдо корхоналари, жамоат ва турар жой бинолари барпо этилди. Санто-Домингодаги Торре дел Оменахе соқчи минораси (1503—07), собор (1512—41, меъмори Р. де Лендо, Л. де Моя), Каса дел Амиранте саройи (1510—14) ва б. иншоотлар ҳозиргача сақланган. Шу даврда мақбаралар қурилиши, рассомлик, ҳайкалтарошлик ҳам вужудга келди. Кейинчалик меъморлик сует ривожланди. Ҳозир ҳам вилоят шаҳарларида пастқам ёғоч уйлар, қишлоқ жойларда ёғоч синчли ва томига шох-шабба ёпилган уйчалар кўп. 1930-йилги довулда вайрон бўлган Санто-Доминго АҚСҲ меъморлигига тақлидан темир-бетон ва ойнадан курила бошлади.

Мустамлакачилик даврида арзигулик тасвирий асарлар яратилмади. Янги давр санъати 20-асрдан ривожланди. Рассом ва ҳайкалтарошлардан Л. де Санглес, А. Грулон ва А. Р. Урданеталар тарихий мавзуда картина, пейзаж, пор-третлар яратдилар. Санто-Домингода биринчи бадиий мактабга асос солингач (1908), ёш рассомлар етишиб чика бошлади. Замонавий рассомчилик Америка ва Европа модернистик оқимлари – кубизм (Х. М. Колсон), абстраксионизм (П. Хюдисели), сюрреализм (Д. Суро) таъсирида ривожланди. С. Вос-и-Хил, А. Бониля, Х. О. Морелларнинг реалистик асарлари яратилди. Санто-Доминго миллий санъат макта-би, Сан-Франсиско-де Макорис ва Сан-Хуан нафис санъат мактаби, Сантяго ва Ла-Вега пластик санъат мактаби мавжуд.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил