Dorixona


Дорихона ёки аптека — дори воситаларини тайёрлаш, қадоқлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда тайёр дори воситалари, тиббий буюмлар, санитария ва гигиена ашёлари, маъданли сувлар, даволаш-косметика маҳсулотларини сақлайдиган ва сотадиган тиббиёт муассасаси. Дорихонада тўсатдан касал бўлиб қолган ёки бахциз ҳодисага учраган кишиларга тез тиббий ёрдам ҳам кўрсатилади.
ХИХ асрнинг 2-ярмида Ўзбекистоннинг баъзи шаҳарларида ташкил этилган госпитал ва лазаретлар қошида Дорихоналар бўлган. Биринчи расмий Дорихона 1874-йил май ойида Тошкент шаҳрида маҳаллий аҳоли маблағи ҳисобига очилган.
Дорихона муассасалари мулкчиликнинг шаклига кўра, аксиядорлик, жамоа ва хусусий Дорихоналарга, и.ч. хусусиятига кўра тайёр дори воситаларини сотадиган ҳамда дори тайёрлаб берадиган (рецептга мувофиқ), шунингдек, улгуржи савдо қиладиган ва касалхона ҳамда поликлиникалар қошидаги Дорихоналарга бўлинади.
Фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фармацевтика фаолияти кўрсатаётган чет эл ваколатхоналарининг субъектлари ушбу фаолият билан шуғулланишлари учун лицензиялари бўлиши шарт.
Яна қаранг
Манбалар
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |