Doro

Доро — қадимги Эрондаги аҳамонийлар сулоласига мансуб подшоҳлар: Д. И, Дараяваухш (мил. ав. 522—486 йилларда ҳукмронлик қилган). Камбиз И ўлимидан фойдаланиб ҳокимиятни қўлга олган коҳин Гауматапш ўлдириб, тахтни эгаллаган. Мил. ав. 522—21 йилларда 10 минг кишилик хос қўшини ёрдамида Бобил, Эрон, Мидия, Марғиёна, Элам, Миср, Саттагидия, Парфия, Сўғд, Хоразм, Бақтрия ва б. мамлакатлардаги қўзғолонларни бостирган. Д. И Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги бир қанча ўлкаларни ҳам ўз давлатига қўшиб олган (мил. ав. 518). Қора денгизнинг шимолидаги скиф қабилалари билан урушиб мағлубият билан қайтган (мил.ав. 514). Д. И даврида юнонлар билан эронликлар ўртасида бошланган уруш бир неча йил давом этган (қаранг: Юнон-форс урушлари). Д. И мамлакатни бир неча ҳарбий-маъмурий вилоятлар (сатраплик) га бўлиб, уларга форс зодагонларидан ҳоким (сатрап)лар тайинлаган; янги солиқ тизимини жорий қилган. Мамлакатдаги мавжуд карвон йўлларининг мустаҳкамланиши ва янги савдо йўлларининг очилиши, Нилдан Сувайшгача бўлган каналнинг таъмир қилиниши, олтин танга (қаранг: Дарик) зарб қилиниши ўша даврдаги халқаро савдонинг ривожланишига муҳим ҳисса қўшди. Д. И даврида ибодатхоналар (Мемфисда), қасрлар (Сузада), шоҳ қароргоҳи (Персеполда) қурилди. Д. И ҳукмронлик қилган йиллар ахоманийлар давлатининг энг юксалган даври ҳисобланади. Д. И даврида содир бўлган воқеалар, хусусан Турон қабилаларининг миллий озодлик ҳаракатлари Биҳистун китобаларида акс эттирилган.
Д. ИИ, қад. эронча Вахука, юнонча Нот (мил. ав. 423—404 йилларда ҳукмронлик қилган). Артаксеркс И нинг ўғли. Д. ИИ даврида Мидияда ахоманийлар зулмига қарши қўзғолон кўтарилган (мил. ав. 409), Миср мустақил вилоят бўлиб ажралиб чиққан (мил. ав. 404), Ахоманийлар давлатига тобе бўлган бошқа вилоятларда ҳам ҳокимларнинг марказий ҳукуматга қарши ҳаракатлари ва ўзаро урушлари кучайган.
Д. ИИИ, Кодоман — ахоманийлар сулоласининг энг охирги подшоси (мил. ав. 336—300). Мил. ав. 335 йилнинг охирида Мисрни қайта бўйсундирди, бироқ Искандар Зулқарнайн қўшинидан Исс (мил. ав. 333) ва Гавгамела жанги (мил. ав. 331) да тамоман мағлубиятга учраб, Шарқий Эронга қочган. Ўз амалдори, Бақтрия сатрапи Бесс томонидан ўлдирилган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |