Дриве
Дриве – 2011-йилда Ниcолас Wиндинг Рефн режиссёрлигида суратга олинган жангари драма жанридаги Америка филми. Филм воқеалари Жамес Саллиснинг 2005-йилда ёзилган романига асосланган бўлиб, филм ссенарийсини Ҳоссеин Амини яратган. Бош рол ижрочиси Рян Гослинг филмда ўз асосий ишидан ташқари сирли тарзда жиноятчиларни жиноят жойидан узоқроққа хавфсиз элтиб қўйиш билан шуғулланадиган Голливудлик ҳайдовчи ролини гавдалантирган бўлиб, филмдаги исми маълум қилинмаган. У қисқа муддат ичида қўшниси Ирене (Cарей Муллиган) ва унинг ўгли Бениcио билан жуда яқин бўлиб қолади. Тез орада Ирененинг қарзга ботиб кетган эри Стандард (Осcар Исааc) қамоқдан чиқади ва бош қаҳрамон (Рян Гослинг) билан биргаликда миллион долларлик талончилик уюштиришади. Бу эса охир-оқибат талончиликда иштирок этган барчанинг ҳаётини хавф остида қолдиради. Филмда, шунингдек, Брян Cранстон, Чристина Ҳендриcкс, Рон Перлман ва Алберт Броокс сингари актёрлар ҳам рол ижро этишган.
| Дриве | |
|---|---|
|
Файл:Дриве2011Постер.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Ниcолас Wиндинг Рефн |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Ҳоссеин Амини |
| Қайси асарга асосланган |
Дриве –Жамес Саллис |
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Cлифф Мартинез |
| Оператор(лар) | Неwтон Тҳомас Сигел |
| Монтажёр(лар) | Маттҳеw Неwман |
| Студия |
|
| Дистрибютор | ФилмДистриcт[1] |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 100 дақиқа[2] |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Бюджет | $15 миллион[3][4] |
| Даромад | $81.4 миллион[4] |
Продюсерлар Марc Платт ва Адам Сиэгел Публишерс Wеэклйнинг роман ҳақидаги шарҳини ўқиб чиққандан сўнг, уни манба сифатида танлашга қарор қилишган. Китобни филмга мослаштириш Амини учун қийин кечган, чунки асарнинг сужети хронологик жиҳатдан тартибсиз бўлган. Платтнинг ушбу филмда актёрлик учун энг муваффақиятли танловларидан бири ҳисобланган Рян Гослингнинг ўзи ҳам асосий эътибор экшенга қаратилган лойиҳада рол ижро этиш ниятида бўлганлиги учун филмда бош қаҳрамон бўлиш таклифини қабул қилган. Гослинг филмнинг яратилиш жараёнида ҳам фаол қатнашиб, Рефнни режиссёр сифатида ва Бет Миклни ишлаб чиқарувчи дизайнери сифатида ёллаш ишларида ҳам муҳим ўрин тутган. Неwтон Томас Сигел бошчилигидаги асосий суратга олиш ишлари Лос Ангелесда 2010-йил 25-сентабрдан 12-ноябргача давом этган.
2011-йил сентябр ойидаги премерасидан аввал Дриве кинофестивалларда намойиш этилган. Шу жумладан 2011-йилги Канн кинофестивалида томошабинлар уни ўринларидан туриб олқишлашган. Рефн ушбу фестивалнинг энг яхши режиссёр мукофотига сазовор бўлган. Филм ундаги режиссёрлик иши, кинематографияси, ижро (айниқса Гослинг ва Броокснинг ижроси), визуал эффектлари, воқеалар ривожи ва мусиқий сайқали учун эътироф этилган. Бироқ, шунга қарамасдан, баъзи танқидчилар унинг айрим саҳналари зўравонликка тарғиб қилиши мумкинлигидан ваҳимага тушишган ва бу филмнинг касса тушумларидаги муваффақиятига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли борлигини таҳмин қилишган. Шунга қарамай, филм тижорий жиҳатдан яхшигина фойда келтирган. Бюджети 15 миллион АҚШ доллари бўлган бўлса, даромади 81 миллиондан ошган. Миллий Таҳлил Кенгаши (инглизча: Натионал Боард оф Ревиэw) каби бир қанча танқидчилар Дриве ни 2011-йилнинг энг яхши филмлари рўйхатига қўшишган. Шунингдек, филм 84 – Аcадемй Аwардс маросимида Энг Яхши Товуш Таҳрири номинацияси бўйича мукофотга ҳам сазовор бўлган.
Сюжети
Лос-Анжелесда яшовчи бир киши („Ҳайдовчи“ деб танилган) механик, дублёр ва жиноятчиларнинг қочишига ёрдам берадиган ҳайдовчи сифатида ишлайди. Унинг барча ишларини автомобил дўконининг эгаси Шаннон назорат қилади. Шаннон америкалик-яҳудий жиноий гуруҳи а'зоси Берниэ Росе ва унинг ярим италян шериги Нино „Иззй“ Паолоззини „Ҳайдовчи“ учун пойга машинаси сотиб олиши кераклиги ва бу ҳаммалари учун қонуний бизнес сифатида пойгада қатнашиш имконини беришига ишонтиради.
„Ҳайдовчи“ янги қўшниси Ирене ва унинг кичкина ўғли Бениcио билан яқин бўлиб қолади, аммо Ирененинг эри Стандард Габриэлнинг қамоқдан озод бўлиши уларнинг муносабатларига нуқта қўяди. Стандард товон пулини қарздор бўлиб қолади, шу сабабли албаниялик гангстер Чрис Cоок унинг уйига бостириб кириб, унга пўписа қилади ва қарзидан қутулиши учун Ломбард до'конидан 40 000 доллар ўмариб беришини талаб қилади. Чрис Cоок, шунингдек, Стандардга хотини Ирене ҳамда ўғли Бениcионинг ҳаёти билан таҳдид қилади. Шу туфайли „Ҳайдовчи“ Бланче ва Стандардга бу талончиликда ёрдам беришни таклиф қилади.
Ломбарддан Бланче бир қоп пул билан чиқиб келади, аммо Стандардни дўкон эгаси отиб ўлдиради. Бошқа бир машина таъқиб қилиб, „Ҳайдовчи“ ва Бланче мотелга яширинишади. У ерда „Ҳайдовчи“ Бланченинг сумкасида 1 миллион доллар борлигини, шунингдек бу пулни у Cоок бошқа машинадаги Cоокнинг ёрдамчилари билан бўлиб олишни режалаштирганликларини билиб олади. Cоокнинг ёрдамчилари бостириб келиб, Бланчени отиб ташлашади. „Ҳайдовчи“ эса қуролланганларнинг иккисини ҳам ўлдиради.
Шаннон пулни яшириш кераклигини айца ҳам „Ҳайдовчи“ бунга рози бўлмайди. У Cоокни стрип клубига қадар кузатиб боради ва қийноққа солади, натижада ундан талончилик ортида Нино турганини билиб олишга муваффақ бўлади. „Ҳайдовчи“ Нинога қўнғироқ қилиб, пулни қайтариб беришни таклиф қилади ва эвазига Нино уни тинч қўйишини сўрайди. Нино эса бу таклифни рад этади. Аксинча Нино „Ҳайдовчи“ ва Ирене истиқомат қиладиган турар жойга ёлланма қотилни юборади. „Ҳайдовчи“ ғазабланган Иренега эрининг ўлимига унинг даҳли борлигини айтади ва улар лифтга чиқишади. Лифтда ёнларида турган кимса ёлланма қотил эканлигини эса пайқашмайди. Қотилнинг қуроли борлигини пайқаб қолган „Ҳайдовчи“ Иренени ўпади ва кейин қотилни шафқацизларча ўлдиради. Буни кўрган Ирене даҳшатга тушади.
„Ҳайдовчи“ Шаннон билан кўришиб қолади, у Берниэга қўнғироқ қилиб пул ҳақида сўраганини ва беихтиёр Ирененинг исмини айтиб юборганини тан олади. Ғазабланган „Ҳайдовчи“ Нино уларнинг иккаласини ҳам таъқиб қилаётганини, шу сабабли Шаннон қочиб кетиши кераклигини айтиб огоҳлантиради. Нино Берниэга Филаделфия мафиози янги операция ташкил қилиш учун ўша пулларни ломбард дўконига яширганлигини айтади. Шу сабабли талончиликка алоқадор бўлганларнинг ҳаммаси ўлдирилиши керак бўлиб, акс ҳолда Шарқий қирғоқдаги жиноятчилик Нино ва Берниэнинг бўйнига қўйилиши мумкин эди.
Берниэ Cоокни ўлдиради. Шаннон „Ҳайдовчи“нинг қаердалигини айтишдан бош тортганида, Берниэ унинг билагини устара билан кесиб ташлайди. Автомобил дўконига борганда „Ҳайдовчи“ Шанноннинг жасадини кўриб қолади. Шундан сўнг у ўзининг резинадан тикилган каскадёрлар ниқобини кийиб олиб, Нинонинг машинасини пицахонадан Тинч океани соҳилидаги шоссегача таъқиб қилиб боради. Ўша заҳоти ўз машинасида Нинонинг машинасини пляж томонга уриб юборади, ўзини эса океанга чўктириб ўлдиради. Шундан сўнг Иренега қўнғироқ қилиб, бошқа учрашмасликларини, у ва ўғли Бениcио билан ўтказган вақтлари ҳаётининг энг гўзал даврлари бўлганлигини айтади.
„Ҳайдовчи“ Берниэ билан кўришади, Берниэ эса пул эвазига Ирененинг хавфсиз бўлишига кафолат беришини ваъда қилади. „Ҳайдовчи“ машинасининг юкхонасидан пулларни олиб бераётганида Берниэ унинг қорнига пичоқ уради. Бироқ кейин „Ҳайдовчи“ Берниэни пичоқлаб ўлдиради ва унинг жасади ҳамда пулларни ўша ерда қолдириб, машинасида у ердан кетади. Ирене „Ҳайдовчи“нинг квартираси эшигини тақиллатади ва ҳеч ким жавоб бермагач, қайтиб кетади. Оғир яраланган „Ҳайдовчи“ тунга қадар машина ҳайдаб, кўздан ғойиб бўлади.
Ролларда
- Рян Гослинг—"Ҳайдовчи" ролида
- Cарей Муллиган—Ирене Габриэл образида
- Брян Cранстон—Шаннон образида
- Алберт Броокс—Берниэ Росе образида
- Осcар Исааc—Стандард Габриэл ролида
- Чристина Ҳендриcкс—Бланче ролида
- Рон Перлман—Нино „иззй“ Паолоззи образида
- Каден Леос—Бениcио Габриэл ролида
- Жамес Бибери—Чрис Cоок образида
- Русс Тамблйн—Доc ролида
Яратилиши
Жараён
Китобларда ёзилган дунёда фақатгина ҳақиқий жасорат тарихда қолиши айтилишини англаб қолдим. Менимча, мардлик машина ичидан туриб дунёга ҳайдовчининг назари билан боқиш орқалигина вужудга келади. —Марc Платт, продюсер
|
Жамес Саллиснинг Дриве романи 2005-йилда нашрдан чиққан..[5] Сиэгел Публишерс Wеэклйда асар ҳақидаги тафсилотларни ўқиб қолгач, продюсерлар Марc Платт ва Адам Сиэгел шу асарни танлашга қарор қилишган. „Ҳайдовчи“ образи Сиэгелни қизиқтириб қўйган, негаки бу образ „сиз бошқа жойда камдан кам кўрадиган одам – у мақсади бор одам; у бор йўғи битта ишни қойиллатар эди ва бундан ҳеч қачон афсусланмасди“. Қаҳрамон Платтни ҳам қизиқтирган, сабаби у Платтга, одатда, Стеве МcҚуээн ёки Cлинт Эастwоод томонидан ижро этиладиган ва болалигидан ҳавас қилиб катта бўлган кино қаҳрамонларини эслатиб юборган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Дриве (2011)“. Америcан Филм Институте Cаталог. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
- ↑ „Дриве (18)“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
- ↑ „Дриве (2011)“. Бох Оффиcе Можо. 2015-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
- ↑ 4,0 4,1 „Дриве (2011)“. Тҳе Нумберс. 2018-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
- ↑ Мартелле, Сcотт. „Жамес Саллис' ноир оутлоок ин Тҳе Киллер ис Дйинг анд Дриве“. Лос Ангелес Тимес (2011-йил 7-август). 2011-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-ноябр, 2024.