Dzudo
| Ушбу саҳифани Дзюдога қайта номлаш таклиф этилади.
Сабаби: Расмий манбалар ва О'збекистон Дзюдо Федерацияси сайти, ижтимоий тармоқлари да ҳам "Дзудо" эмас "Дзюдо" со'зи ишлатилиб келинган ҳозиргача. Бирор мақолани қайта номлашга таклиф қилишда, илтимос, андозасидан фойдаланинг. Ҳаволалар: кўчириш қайдлари • таклиф этилган номга кўчириш |
Дзюдо (японча:柔道; дзю – юмшоқ, до – йўл) – спорт яккакураши. Дзюдога Японияда профессор Дзигоро Кано (1860—1938) 1882-йилда асос солган. У японларнинг жиу-жицу яккакурашидан инсон саломатлигига зиён етказмайдиган усулларини олиб, Дзюдони жисмоний баркамолликка етаклайдиган спорт тури сифатида шакллантирди. Дзюдочилар кимано (оқ калта камзул ва чолвор) кийиб, яланг оёқда татами (гилам) устида беллашадилар. Асосан 7 вазн тоифасида (эркакларда 60, 66, 73, 81, 90, 100, 100+, аёлларда 48, 52, 57, 63, 70, 78, 78 + кг) мусобақа уюштирилади, кураш эркакларда 4 мин., аёлларда 4 мин. давом этади. Тик туриб курашилганда рақиблар (чалиш, силтаб ташлаш, елкадан ошириб отиш ва ҳоказо) усуллар қўллаб бир-бирларини татамига йиқитиб баҳо олишга ҳаракат қиладилар. Ётиб курашилганда қўл-оёқларни қайириш, оғритиш ва бўғиш усулларини қўллаб, рақибининг елкасини татамига 20 сек. давомида босиб туриб енгишга (енгилганини тан олишга мажбур этишга) рухсат этилади. Усуллар бажарилишига қараб, курашчиларга „вазари“ ва „иппон“ бахрлари берилади („иппон“ – соф ғалаба, 2 та „вазари“ – ғалаба, ино-батга олинади).
| Дзюдо майдони | |
|---|---|
| 柔道 - „Енгил йўл“ | |
|
| |
| Жанг санъати номи (ЖС): | Дзюдо майдони |
| Асосчи: | Дзигоро Кано |
| Асос солинган жой: | Япония |
| Спорт тури гуруҳи: | Шарқ якка кураши ва Жанг сан'ати |
| Асосланиши ЖС: | Дзюдзюсу, Тензин Синё рю, Кито Рю |
| ЖА ҳосил бўлиши: | Бразиля Жиу-Жицу, Каваиси Рю, Косен Дзюдо, Самбо |
| Таниқли давомчилар: | Сунзиро Томита, Мицуэ Майида, Кюзо Мифуне, Кейко Фукуда, Масахико Кимура, Ясихуро Ямасита, Ришод Собиров, Абдулло Тангриев, Марат Азимбаэв, Рамзиддин Саидов |
Дзюдо бўйича мусобақалар 1883-йилдан ўтказилади. Халқаро дзюдо федерацияси (ФИЖ) 1956-йилда тузилган, унга 150 га яқин мамлакат, шу жумладан Ўзбекистон дзюдо федерацияси аъзо (1991). 1956-йилдан жаҳон чемпионати ўтказиб келинади, 1964-йилдан олимпиада ўйинлари дастурига киритилган.
Ўзбекистонда дзюдо билан ХХ асрнинг 80-йилларидан шуғулланилади. Дзюдонинг айрим жиҳатлари ўзбек курашига ўхшаш бўлгани учун тез оммалашди. Дзюдо чиларимиз, айниқса, мустақиллик йилларида юқори натижаларга эришди, улар нуфузли мусобакаларда 30 дан зиёд медал билан тақдирланишди. Жумладан, Армен Багдасаров олимпиада (1996) ва Осиё ўйинларида (1998) – кумуш, Фарҳод Тўраев жаҳон чемпионатида (1999) – кумуш ва „А“ тоифасидаги мусобақаларда (1998, 2001) – 2 та олтин, Эгамназар Акбаров жаҳон универсиадасида (2001) – олтин, „А“ тоифасидаги мусобақаларда Камол Муродов (1998) ва Владимир Штурбабин (1999) – олтин, Сузанна Аҳмедова Осиё чемпионатида (1999) – бронза медалларини қўлга киритишган[1].
|
| |
| Характеристикалари | |
|---|---|
| Контакт | Ҳа |
| Аралаш жинс | Ҳа |
| Туркум | Шарқ яккакураши ва жанг сан'ати |
| Анжом | Кимоно |
| Ўйналадиган жой | Татами |
| Олимпик ўйин | Ҳа 1964-йилдан э'тиборан |
| Паралимпик ўйин | Ҳа |
| Минтақа | Бутунжаҳон |


Манбалар
Ҳаволалар
- Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси расмий сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-07-01 санасида архивланган)