Edinburg
Эдинбург — ФертофФорт қўлтиғи соҳилида жойлашган Буюк Британиядаги шаҳар. Шотландиянинг бош шаҳри, Лотиан раёнининг маъмурий маркази. Аҳолиси 380,5 минг киши (2001). Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Маданият ва саноат маркази. Қоғоз, полиграфия, озиқ-овқат (жумладан, пиво пишириш ва виски ишлаб чиқариш), машинасозлик (тиббиёт асбоблари ишлаб чиқариш, приборсозлик, электротехника, радиоэлектроника), кимё (фармацевтика, ўғитлар ишлаб чиқариш) корхоналари мавжуд. Университет (ХВИ асрдан), Шотландия академияси, расадхона, Шотландия Қироллик музейи, Миллий музей, Миллий галерея, Эдинбург музейи ва бошқалар мавжуд. Шаҳар ВИ асрдан маълум. ХВ асрдан Шотландия пойтахти. Меъморий ёдгорликлардан собиқ қирол кўшки (ХИ—ХВИ асрлар), Шотландия қироллари саройи (1128) ва бошқалар ХИ—ХИХ асрларда қурилган бинолар сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |