Elbarsxon II
Элбарсхон ИИ (??? — 1739-йил 27-ноябр) — Хоразм (Хива) хони (1728—39). Шоҳниёзхон ўғли.
| Элбарсхон ИИ | |
|---|---|
|
Мансаб даври 1728 – 1740 | |
| Ўтмишдоши | Шерғозихон |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | Номаълум |
| Отаси | Шоҳниёзхон |
Элбарсхон даврида мамлакатда ички низолар давом этган. 1736-йил Шерғозихоннши катта ўғли Эрғози султон Шоҳободда унга қарши кураш бошлаган. Хонликдаги манғитлар ва қорақалпоқлар ҳам бош кўтарган. Элбарсхон уларга қарши кураш билан бир Қаторда қўшни давлатлар ҳудудига ҳам чопқунлар уюштирган. 1736-йил Элбарсхон 3 минг туркман аскарларини Чин Вакил ёвмут бошчилигида Хуросонга жўнатган. Бу қўшин Манд текислиги ва Олатоғ атрофида қизилбошлилар қўшини устидан зафар қозониб, катта ўлжа билан қайтган. Бу пайтда Нодиршоҳ Шемахани босиб олиб Ганжада турган эди. 1738-йил Нодиршоҳнинг ўғли Ризоқули мирза Балхни эгаллаб, Мовароуннаҳрга юриш бошлаган. Бухоро хони Абулфайзхон Элбарсхондан кўмак сўраган. Элбарсхон катта кўшин билан Бухорога отланган, бироқ йўлда Абулфайзхонни қизилбошлилар билан сулҳ тузганидан воқиф бўлгач, орқага қайтган. 1739-йил февралда Элбарсхон ўзбек ва туркманлардан ташкил топган қўшин билан Хуросонга юриш қилиб, Нисо ва Обивард атрофини талонторож қилиб Хивага қайтган. 1739-йил октабрда Нодиршоҳ Бухорони олиб, Хивага қўшин тортган. Туямўйин, Питнак, Ҳазораспда хиваликлар мағлуб бўлган. Эрон қўшини Хонқани 7 кунлик қамалдан сўнг эгаллаган, Элбарсхон ва унинг 20 та амири асир олинган. Нодиршоҳ уларни қатл эттириб, Хивага юриш қилган ва 3 кунлик қамалдан сўнг уни босиб олган.
Адабиёт
- Материалн по истории казахских ханств ХВ-ХВИИИ вв., АлмаАта, 1969.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |