Enmark Solihov
Энмарк Шокирович Солиҳов (1934-йил, 9-декабр, Самарқанд) – композитор, педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1984).
1963-йилда Тошкент консерваториясини битирган. Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси эстрада-симфоник оркестрида (1964-1965) ва „Ўзбекконсерт“ (1973-1976)да бадиий раҳбар. Ўзбекистон консерваториясида педагог (1968-1973), доцент (1996-йилдан) ва эстрада ижрочилиги кафедраси мудири (1996-1998), Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси раиси (1975-1982), Ўзбекистон мусиқа жамияти ташкилотчиси ва раиси (1987-1991). Ижодида оммабоп мусиқа жанрларига алоҳида аҳамият берган. „Қиз бола“, „Қайдасан“, „Соғинди жон“, „Баҳор оҳанглари“, „Севги баҳори“ каби эстрада қўшиқлари, „Хўжа Насриддин“ опереттаси, „Ойгул парининг совғалари“, „Мўъжизали доира“ мюзикллари, „Қалбингда қуёш“, „Номерга 100 сатр“, „Марғиёна“, „Яна ўша Насриддин“ ва бошқа бадиий, ҳужжатли филмларга мусиқалар ёзган. Шунингдек, „Оташин қўшиқ“ балети, симфоник консерт ва камер асарлар муаллифи[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |