Ermitaj
Эрмитаж ёки давлат эрмитажи (русча: Госуда́рственный Эрмита́ж) — Санкт-Петербургдаги бадиий ва маданийтарихий давлат музейи; жаҳондаги энг йирик музейлардан. У Неваънинг Сарой соҳили[ру] ва Лелинграднинг Сарой майдонида[ру] бешта бинони эгаллаган. Эрмитажга 1764-йил Екатерина ИИ томонидан (Берлиндан голланд ва фламанд мактаблари рассомларининг асарларини олиб келтирилиши асосида) асос солинган (1852-йилда томошабинлар учун қисман очилган), бу асарлар Қишки саройнинг „Эрмитаж“ (франсузча эрмитаге — холис жой) деб аталган апартаментига жойлаштирилган. Кейинчалик сарой учун чет эллардан йирик шахсий тўпламлар (Брюл, 1769; Кроз, 1772; Уолпол, 1779 ва бошқалар) сотиб олина бошланган. Қишки сарой картиналар каталогида 2 080 та асар бўлган; шунингдек, гравюра, расмлар тўпламлари, қадимий давр ёдгорликлари, Ғарбий Европа амалий безак санъати, глиптика, танга ва медаллар, китоблар (Волтер кутубхонаси[ру]) тўплана бошлаган. ХИХ асрдан археологик қазилмаларда очилган буюмлар, тасодифий топилмалар (жумладан, машҳур скиф тўплами) Эрмитажни бойитиб борган. Эрмитаж рус маданиятининг ривожланишида муҳим рол ўйнаган. Дастлаб Эрмитажга томошабинлар қўйилиши чекланган, экскурсияларга рухсат берилмаган. 1917-йил Октябр инқилоби сўнг Строгоновлар, Юсуповлар, Шуваловлар ва бошқалар рус меценат ва бойларининг мусодара қилинган тўпламлари Эрмитажга ўтказилган. Қишки сарой аста-секин Эрмитажга бутунлай топширилган. Иккинчи жаҳон уруши йиллари Эрмитаж тўпламининг бир қисми эвакуация қилинган, лекин Эрмитаж қамал пайтида ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаган.
| Эрмитаж музейи | |
|---|---|
| Асос солинган сана | 1764-йил |
| Жойлашуви | |
| Келувчилар сони | 3 миллион |
| Директор | Микҳаил Пиотровскй[ру] |
Эрмитаж 8 бўлимдан иборат: ибтидоий маданият, антик дунё, Шарқ халқлари маданияти (Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудудидан топилган археологик ёдгорликлар: Хоразмшоҳлар саройи ҳайкаллари, Айритом ёдгорликлари ва бошқалар сақланади), рус маданияти тарихи, нумизматика, Ғарбий Европа санъати (Леонардо да Винчи, Рафаэл, Тициан, Жоржоне, Веласкес, Рубенс, Ван Дейк, Халс, Рембрандт ва бошқалар асарлари картиналар галереяси; Микеланжело, А. Гудон, О. Роден ҳайкалтарошлик асарлари; расмлар, графика асарлари, амалий санъат ёдгорликлари тўпламлари), экскурсия ва маърузалар уюштирадиган илмиймаърифий, таъмирлаш (реставрация). Музей экспозицияси 350 дан ортиқ хонада намойиш этилади,-йилига 3,5 миллион томошабин ташриф буюради.
Эрмитаж бирибири билан боғланган 5 бинога жойлашган: Қишки сарой (меъмор В.В.Растрелли, 1754—62), Кичикермитаж (меъмор Ж.Б.М.ВалленДеламот, 1764— 67), ЭскиЭрмитаж (меъмор Ю.М.Фелтен, 1771—87),Эрмитаж театри (меъморермитаж Кваренги, 1783—87), ЯнгиЭрмитаж (меъмори Л.Фон Кленсе, 1839—52). 1980-йил бошларида Василев о.даги собиқ Меншиков саройи (ХВИИИ аср) таъмирлангандан сўнгермитажга берилган.
Эрмитажкатта илмий текшириш ишларини олиб боради: бадиий асарлар сотиб олади, илмий анжуманлар уюштиради, археологик экспедициялар ташкил қилади, илмий асарлар, каталоглар, албомлар ва йўлкўрсаткичлар нашр қилади. Музей фаолиятида доимий ва даврий кўргазмалар уюштириш, чет эл музейларидан уюштириладиган вақтинчалик кўргазмалар муҳим ўрин тутади.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Эрмитаж“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- Muzeylar
- Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi maqolalari
- Ermitaj muzeyi
- Sankt-Peterburgdagi sanʼat muzeylari va galereyalari
- 1764-yilda tashkil etilgan sanʼat muzeylari
- Rossiyadagi Misrshunoslik toʻplamlar
- Sankt-Peterburgdagi muzeylar
- Rossiyadagi qadimgi Yunoniston muzeylari
- Rossiyadagi qadimgi Rim muzeylari
- Rossiya imperiyasida 1764-yilda asos solinganlar