Eyvind Johnson
Жонсон Эйвинд (1900.29.7 – Боден шаҳри яқинида – 1976.25.8) – швед ёзувчиси. Дастлабки новеллалар тўплами – „Тўрт ажнабий“ (1924). „Хотиралар“ (1928) романида Пруст Иа Фрейд йўлидан борган. „Юлдузнинг қулаши“ (1929) романи Швеция адабиётида биринчи бўлиб Жонсон. Жойснинг „фикрлар оқими“ услубида ёзилган. „Памлет билан хайрлашув“ (1930). „Бобинак“ (1932), „Тонгдаги ёмғир“ (1933) романлари бор. 1934—37 йилларда ёзилган 4 та автобиографик роман бўлиб, „Улуф ҳақида роман“ асари ўсмирларга багишланган бўлиб, Шнеция адабиётининг мумтоз асари ҳисобланади. „Крилон“ роман-трилогияси (1941—43), „Қирғоқ тўлқини“ (1946) романлари ҳам Й.ни машҳур қилган. „Метагюнтустида булутлар“ (1957) романидан сўнг Швеция академиясиға аъзо этиб сайланган. „Порлоқ зотнинг кунлари“ (1960) ва „Қамалганлар ҳақида роман“ (1973) асарларига қадар ваҳшийларини ҳозирги замонда ўзини маданий ҳисоблайдиган кишилар билан қиёслаб ўтган. Нобел мукофоти лауреати (1974)бўлган[1][2].
| Эйвинд Жонсон | |
|---|---|
|
Эйвинд Жонсон | |
| Таваллуди |
Олоф Эдвин Вернер Жонссон Боден, Швеция |
| Вафоти | Стокголм, Швеция |
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |