Ҳаётнинг генетик асоси бўлмиш ДНК.

Фан ёки илм-фан илмий метод билан тўпланган билимларнинг тартибли тизимидир.

ФАН — дунё халқидаги билимлар системаси, ижтимоий онг шаклларидан бири. У янги билимларни эгаллаш билан боғлиқ фаолиятни ҳам, бу фаолиятнинг маҳсули — оламнинг илмий манзараси асосини ташкил этувчи билимларни ҳам ўз ичига олади; инсон билимларининг айрим соҳаларини ифодалайди. Фаннинг бевосита мақсади ўзининг ўрганиш предмети ҳисобланган воқеликнинг қонунларини кашф этиш асосида шу воқеликнинг жараён ва ҳодисаларини таърифлаш, тушунтириш, олдиндан айтиб беришдир.

Фаннинг илк куртаклари кишилик жамиятининг пайдо бўлиши билан богълик ҳолда майдонга келган. Дастлабки билимлар амалий характерга эга бўлган. Тафаккур системасининг куртаклари мифология сифатида қад. Шарқ ва Юнонистонда пайдо бўла бошлаган. Мифология фанга ўтиш бўсағасида маълум босқич вазифасини бажарган. Ривожланиш давом этиши билан мифология ўрнини натурфалсафа эгаллади. Авестояа мифология ва фан унсурлари бор эди. Зенон, Демокрит, Аристотел ва бошқа қадимги замон мутафаккирлари табиат, жамият ва тафаккурни гоҳо бирга, гоҳо айрим айрим равишда баён этишга урина бошладилар. Дунёни бир бутун, деб ифодаловчи тушунчалар, исботлаш усули пайдо бўлди. Эллинизм даврида Евклид, Архимед, Птолемей томонидан геом., механика, астрономия соҳасида дастлабки назарий системалар яратилди. Ўрта асрда Шарқ олимлари фанга улкан ҳисса қўшдилар. Улар қадимги фан ютуқларини, илмий асарларни сақлаш, таржима қилиш ва уларни тарқатиш масаласига катта эътибор бердилар. Айни вақтда фанни янги ютуқлар билан бойитдилар, янги кашфиётлар қилдилар. Ўрта Осиёнинг буюк олимлари илм-фаннинг янги тармоқларини яратдилар ва янги қонун-қоидаларни кашф этдилар. Муҳаммад ал-Хоразмий тенгламалар ҳақидаги фан сифатида алгебра ва тўнғич алгоритмпарни яратди, астрономия соҳасидаги билимларни алгоритмик усулда ифодалаб берди. Ахмад ал Фарғоний астрономияга система тарзини берди, математик география ва геодезияга оид стереографик проексиялар назариясини яратди. Ҳамид Хўжандий (Х аср) куб тенгламалар назариясини чуқурлаштирди. Маҳмуд Кошғарий ўз даврининг қомуси бўлган „Девону луғотит турк“ни ёзди. Абу Райҳон Беруний геодезия, минералогия, фармакогнозияни яратди. Абу Али Ибн Сино табобатнинг илмий заминини қўйди (ХИ аср) Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Али Кушчи сонлар назариясига муҳим ҳисса қўшдилар ва кузатиш астрономиясини юқори поғонага кўтардилар (ХВ аср). Европада Уйғониш даври арафасида, ХИИ аср бошларидан ал Хоразмий, Ибн Сино, ал Киндий, Ибн Рушд ва бошқаларнинг асарлари лотин тилига таржима қилина бошлади. Леонардо да Винчи, Р.Бекон, Т.Гоббс, Н.Коперник, Ж. Бруно, Г.Галилей, И.Кеплер, Р.Декарт каби олимлар табиат ҳақидаги Ф.ларни ривожлантирдилар. Астрология ўрнини астрономия, алкимё ўрнини кимё эгаллади.

Мавжуд илмий фактлар И.Нютон томонидан динамиканинг асосий қонуни сифатида таърифланди. Бу умумлаштирилган қонундан ХВИ—ХИХ асрларда хусусий қонуниятлар кашф этилди. Лагранж, Эйлер, Гаусс ва бошқа ижоди механикани моддий нуқталар системаси тарзида шаклланишига олиб келди. Механика Ф.и шу даражада мантиқий ривожландики, ҳар хил соҳа олимлари унга ҳавас қила бошладилар ва унинг исботланган қонуниятларидан бошқа соҳаларда ҳам фойдаланиш ҳаракатига тушдилар.

Саноатда туб ўзгаришлар юз бериши (ХВИИИ аср охири) туфайли Ф.нинг тараққиётида янги босқич бошланди. ХИХ асрда физикада янги Ф.лар (термодинамика, классик электродинамика) пайдо бўлди, биологияда эволюцион таълимот ва ҳужайра назарияси вужудга келди, энергиянинг сақланиш ва ўзгариш қонуни шаклланди, астрономия ва математикада янги консепсиялар ривожланди (Ж.Максвелл, М. Фарадей, Ж. Ламарк, Ч. Дарвин, Т.Шванн, М.Шлейден ва бошқалар). Геом. соҳасида инқилобий таълимот яратилди: асрлар давомида ҳукм суриб келган Евклид геометрияси ягона эмаслиги, балки ноевклид геом.лар ҳам борлиги Н.Лобачевский томонидан баён этилди ва кейинчалик исботланди. ДМ.Менделеевнинг даврий системаси ҳар хил кимёвий элементлар орасидаги ички боғланишни ифодалади. Математика ва физикада ХХ асрда ҳам катта ютуқлар қўлга киритилди, техника Ф.ларида радиотехника, электроника каби соҳалар пайдо бўлди. Ф. ва техниканинг янада ривожланишига таъсири борган сари ортиб бораётган кибернетика вужудга келди. Физика ва кимё Ф.ларидаги муваффақиятлар ҳужайралардаги биологик жараёнларни янада чуқурроқ қўрганишга имкон берди, бу ҳол қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт Ф.ларининг ривожланишига олиб келди. Ф.нинг ишлаб чиқариш билан яқин ҳамкорлиги юз бериб, унинг ижтимоий ҳаёт билан алоқалари мустаҳкамлана бошлади. Ҳозирги Ф.лар фан-техника инқилобинннг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Бу гуруҳларнинг ҳар қайсисидан жуда кўп мустақил Ф. соҳалари ажралади. Мустақил Ф.лар бир-бирига боғлиқ соҳаларда илмий изланишнинг йирик ва истиқболли муаммоларини ечишга тўғри келади, бу ҳол ҳрз. пайтда фанлараро ва комплекс тадқиқотларни кенг авж олдиришни тақозо этади. Табиатни муҳофаза қилиш муаммоси бунга яққол мисол бўла олади. Бу муаммо техника Ф.лари, Ер тўгрисидаги Ф.лар, биол" математика, тиббиёт, иқтисодиёт ва бошқалар билан қўшилиб кетган. Бу хилдаги илмий ва илмий-техник муаммоларни ҳал қилиш учун ҳозирги Фанларда тадқиқотларни дастурий-мақсадли ташкил этиш методи кенг қўлланади. Илмий тадқиқотларни 2 га: фундаментал ва амалий тадқиқотларга ажратиш қабул қилинган. Табиат, жамият, тафаккурга хос қонунларни билиб олиш фундаментал тадқиқотларнинг, бу тадқиқотлар натижаларини билим орттириш ва ижтимои-амалий муаммоларни ҳал қилиш учун қўллаш амалий тадқиқотларнинг вазифасидир. Фундаментал тадқиқотлар, одатда, амалий тадқиқотлардан олдинда боради ва улар учун назарий асос яратади. Фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, илмий ютуқлар натижаларини амалиётга тезроқ жорий этиш — ҳозирги давр Ф.и учун муҳим вазифалардан биридир.

Ҳозирги даврда Ф. жамият тараққиётини олға силжитувчи куч ва восита бўлиб қолаётганлигини кузатиш мумкин. Халқ ва миллат дунёқарашини шакллантириш, таълим-тарбия, ахлоқ нормаларини вужудга келтириш, маънавий баркамол инсонни тарбиялашда Ф. алоҳида ўрин тутмоқда.

Мустақиллик шароити Ўзбекистонда Ф.нинг ривожига катта ижобий таъсир кўрсатди. Аввало, Ф.имиз структураси кескин ўзгарди: маънавий Ф.лар ҳисобланувчи тасаввуф илми тикланди, ҳадис билимларига йўл очилди, бинобарин, зиёлиларимиз, талабаларнинг руҳий дунёси анча бойиди, янги олий ўқув юртлари, университетлар ташкил қилинди; илм аҳли чет элдаги олимлар билан мустаҳ.кам ижодий алоқалар ўрнатди. Бунинг натижасида табиат ва техника технология ҳақидаги Ф.ларимиз ҳам жаҳон андозаси даражасига кўтарила бошлади. Олимларимиз илм-фаннинг долзарб соҳаларида тадқиқотлар олиб боришга киришдилар. Табиий ва ижтимоий жараёнларни математик моделлаш, информатика ва ҳисоблаш техникаси қамда эҳтимоллар назарияси соҳасидаги, геологик жараёнларнинг қонуниятларни, молекуляргенетик, ген-ҳужайра соҳасидаги, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, пахта селексиячилигидаги, моддаларнинг комплекс физикавий-кимёвий хоссаларини ўрганиш билан боғлиқ, энергиянинг ноанъанавий турларини яратиш — Қуёш энергиясини комплекс ва самарали суратда бошқа турдаги энергияга айлантириш борасидаги тадқиқотлар ана шулар жумласидандир.

Омонулла Файзуллаев.

Фан соҳалари уч катта қисмга ажратилиб кўрсатилади:

Фан эмпирик йўл билан олинган маълумотларни (фактларни) кузатиладиган у ёки бу ҳодисани изоҳлаш учун тартиблайди, бундай тартиб гипотеза дейилади. Гипотеза ҳодисани изоҳлаш учун етарли бўлса ҳамда тегишли исботлар билан тасдиқланса, у назарияга айланади.

Илм-фан ҳақида иқтибослар

Инглиз файласуфи Франcис Баcон илм-фан ҳақида шундай деган:

"Илм-фан ҳақиқатни акс эттиришдан бошқа нарса эмас"[1]

Манбалар

  1. ↑ „Научные программы, которые прокачают интеллект“ (2023-йил 29-сентябр). Қаралди: 2023-йил 25-ноябр.