Faoliyat
Фаолият субектнинг олам билан фаол ўзаро муносабатидир. Одам фаолияти фалсафанинг фаолият фалсафаси соҳасида ўрганилади. Фаолият – кишиларнинг ташқи оламга фаол муносабати шакли, инсоннинг ўзини ўзи мақсадга мувофиқ тарзда ўзгартириш усули, инсон борлиғининг муҳим хусусиятларидан бири. Фақат фаолият замиридагина инсон моҳияти намоён бўлиши, жамиятнинг, ҳар қандай ижтимоий тузилманинг мавжудлиги таъминланиши мумкин. Инсон ва жамият эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фаолият шакллари, асосан, қуйидагича туркумлаштирилади: моддий фаолият (инсоннинг ўз хавфсизлиги таъминланиши, озиқ-овқат, кийим-кечакка бўлган дастлабки эҳтиёжларининг қондирилиши ва меҳнат қуроллари орқали ташқи табиатнинг ўзгартирилиши); ижтимоий-сиёсий фаолият (ижтимоий муносабатларга, ижтимоий ҳаётга таъсир кўрсатиш); маънавий фаолият (илмфан, санъат, дин, бадиий ижод ва бошқа соҳалардаги фаолият).
Инсон фаолияти шакллари, турлари, аввало, меҳнат тақсимоти, одамлар, жамият эҳтиёжининг ўсиши жараёнида ўзгариб, ривожланиб боради. Фаолият элементларини инсонлар, инсон эҳтиёжлари ва манфаатлари, фаолият предмети, мотивлари, фаолиятнинг мақсадлари, амалга ошириш йўллари, воситалари ва усуллари ташкил этади. Фаолиятнинг муайян яхлит жараён сифатида ўзида мавжуд оламни, ижтимоий борлиқни, амалиётни ўзгартириш ва тушунтириш дастури ҳамда ундан келиб чиқадиган ҳаракатлар мажмуини мужассамлаштиради.
Кейинги даврларда фаолият функсияларининг мураккаблашуви, турларининг ортиши ва чуқурлашиши кузатилиб, у илмий, амалий, ижтимоий аҳамиятга молик масалага айланди. Шу боис, фаолият бир қанча фанлар: психология, социология, сиёсацҳунослик, экология, иқтисодий назария, ҳуқуқшунослик, хусусан, фалсафанинг ҳам махсус тадқиқот объекти саналади.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Фаолиятга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |