Faqiriy (shoir)
Фақирий (тахаллуси; асл исм-шарифи Исмоилхон Шайх Иброҳимхон ўғли Шаҳрисабзий) (1910-йил, Шаҳрисабз – 1980-йил 1-апрел Китоб тумани) – шоир. Нақшбандия тариқати силсиласини давом эттирувчи муршид даражасига эришган[1]. Фақирий ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган. Шоирнинг „Девон“, „Баёз“, „Ашъори мутафарриқот“ („Пароканда байтлар“) каби шеърий тўпламлари, шайх сифатида ёзиб қолдирган „Рисолаи тариқи зикр“ („Зикр одоби рисоласи“), „Рисолаи тариқат“ нўмли тасаввуфий рисолалари ҳамда дуохонлик, тиббиётга бағишланган „Китоби адъия мин мужарработи Халили Ихвон“ („Халил Ихвон томонидан қўлланган дуолар китоби“) деб номланган асари қўлёзмаси сақланган.
| Исмоилхон Фақирий | |
|---|---|
| Исмоилхон ибн Иброҳим Хожа ибн Ҳидоятиллохон ибн Мирзо Калон Абдулазиз Хожаи Шаҳрисабзий | |
| Таваллуди |
1910-йил Шаҳрисабз |
| Вафоти |
1-апрел 1980-йил Китоб тумани Сариосиё қишлоғи |
| Касби | адиб |
| Дини | ислом |
Ҳаёти
Исмоилхон Фақирий 1910-йилда Шаҳрисабзда туғилган. Уч ёшида отаси вафот этиб, етим қолади. Аввал онаси сўнгра тоғалари қўлида тарбияланади. Илк таълимни бобосидан олади.
Тахаллуси
Фақирий шоирнинг тахаллуси бўлиб асл исми Исмоилхон ибн Иброҳим Хожа ибн Ҳидоятиллохон ибн Мирзо Калон Абдулазиз Хожаи Шаҳрисабзий ҳисобланади. Яна бир тахаллуси Фақирий-Шаҳрисабзий бўлиб, шеърларида асосан Фақирий, Фақрий, Фақир шакллари ҳам қўлланади.
Тошкентга қилинган сафарларнинг бирида Ҳабибий билан учрашади. Ҳабибий унга ўша кун мафкурасига мослаб Халилий тахаллуси остида ижод қилишни тавсия этади. Исмоилхон ҳурмат юзасидан шу тахаллус остида Ҳабибийга бағишлаб шеър ёзади. Кейинчалик эса яна ўз тахаллусида ижод этади.
Асарлари
Фақирий ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган. Адибнинг энг муҳим шеърий, адабий ва илмий-марифий асарлари: „Девон“, „Баёзи Фақирий“, „Ашъори мутафарриқот“ („Пароканда байтлар“) каби шеърий тўпламлари, шайх сифатида ёзиб қолдирган „Рисолаи тариқи зикр“ („Зикр одоби рисоласи“), „Рисолаи тариқат“ номли тасаввуфий рисолалари ҳамда дуохонлик, тиббиётга бағишланган „Китоби адъия мин мужарработи Халили Ихвон“ („Халил Ихвон томонидан қўлланган дуолар китоби“) деб номланган асари қўлёзмаси сақланган. Шу билан биргаликда, „Китоби ад’ия мин мужарриботи Ҳалили Ихвон“, „Заруриёт“, „Риёз ул-музаккирайн“ сингари асарлари, „Ҳикоёти Фотимат-уз-Заҳро ва Оиша“ сингари бир қанча муҳим тасниф ва тажималари мавжуд. Бу асарлар асосан туркий-озбек ҳамда фор-тожик тилларида ёзилган қўлёзмалардир.
Исмоилхон Фақирийнинг „Баёзи Фақирий“ номли асари 2003-йил „Адолат“ нашриёти томонидан чоп этилган. Мазкур китоб Мирзо Кенжабеков рисоласи ҳисобланади.
Вафоти
Адиб 1980-йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Сариосиё қишлоғида вафот этган. Унинг авлодлари ҳозир ҳам шу ҳудудда истеқомат қилади[2].
Ёдга олиниши
Шоир номи давлат миқёсида илк маротаба Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллиги муносабати билан ўтказилган анжуман вақтида тилга олинган. Бу фаолиятда доктор ва профессор Шодмон Воҳидов ҳамда адибнинг набираси Мас’удхон Исмоилийнинг ҳиссаси бисёр.
Манбалар
- ↑ Мас’удхон ИСМОИЛОВ, „Улуғларни улуг’лаган юрт“. узҳуррият.уз. Қаралди: 08-2023.
- ↑ Йўлдошев, Бойназар. Қашқадарё адиблари. Тошкент: Олтин-нашр, 2020-йил — 24-34-бет. ИСБН 978-9943-6333-0-8.
Адабиётлар
„Фақирий (шоир)“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 2-жилд (Бешик — Гидрофизика). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2001 — 704-бет.