Фароғат Раҳматова (1926-йил 25-май — Қарши, 2014-йил — Тошкент) — актриса ва хонанда. Ўзбекистон ССР халқ артисти (1964).

Фароғат Раҳматова
Таваллуди 25-май 1926-йил
Вафоти 2014-йил
Тошкент
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi СССР
Oʻzbekiston Ўзбекистон
Касби хонанда
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni O‘zbekiston SSR xalq artisti

Ижоди

Консерваториянинг тайёрлов курсини тугатган (1944—45). Ижодий фаолиятини Қашқадарё театрида „Ёрилтош“ спектаклида Оймомо ролини ижроси билан бошлаган (1940). Кейинчалик Бухоро театрида (Ширин, „Фарҳод ва Ширин“; Муҳаббат, „Даврон ота“), Тошсовет номидаги Янгийўл театрида (Оксана, „Қўчқор Турдиев“; Гулойим, „Муқанна“; Зуҳра, „Тоҳир ва Зухра“, Гулжон, „Насриддин Бухорода“; Офтобхон, „Офтобхон“ ва бошқалар)’ ишлаган. 1948-йил Тошсовет театри Муқимий театрига қўшилгандан буён, шу театр актрисаси. Театр саҳнасида ранг-баранг образлар яратиб элга танилди: Сарви (Уйғун; М. Левиев, „Олтин кўл“,) Ойбарчин (С. Абдулла; Т. Жалилов, „Алпомиш“), Дарижон (Т. Собиров; М. Юсупов, „Уч баҳодир“), Санам (А. Бобожон; М. Юсупов, „Азиз ва Санам“), Обидахон (С. Абдулла; Т. Жалилов, Г. Мушел, „Мавлоно Муқимий“), Зулхумор (Комил Яшин; Т. Жалилов, „Равшан ва Зулхумор“), Кумуш (Д. Файзий, „Зарафшон қизи“), Рисолат пари (Ҳ. Ғулом; М. Левиев, „Тошболта ошиқ“), Ҳаётхон (М. Исмоилий; Д. Соатқулов, „Фарғона тонг отгунча“), Она (Х. Расул; М, Юсупов, „Муқаддас диёр“; Р. Маъдиев; Б. Лутфуллаев, „Такдир“), Зубайда (Р. Маъдиев; Ф. Олимов, „Девона“) ва бошқа Унинг қахрамонлари ҳиссиётларга бойлиги, ҳолатларининг аниклиги, таъсирчанлиги, нозик ўйноқи қочиримлари, ўзига хос талқин1; билан ажралиб туради. Р. хонанда сифатида ҳам эл орасида машҳур. „Диёримсан“, „Гўзал“, „Тупроғим менинг“, „Ёринг унутма“, „Ёрдан салом келибдир“, „Вафо қилса“, „Онажон“, „Унутма“, „Гул мавсуми“, „Дугоҳ“ каби қўшиқ ва ашулаларнинг бетакрор ижрочиси. „Меҳнат шухрати“ ордени билан мукофотланган (1992)[1].

Шахсий ҳаёти

1926-йил 25-май санасида Қарши шаҳрида туғилган. Отаси косиб бўлиб оила боққан[2].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Раҳматова, Фароғат „Фароғат Раҳматова“. арбоблар.уз. Қаралди: 15-май 2023-йил.

Ҳаволалар

ҳттпс://арбоблар.уз/уз/пеопле/ракҳматова-фарогат