Фашизм (италян. фасcисмо — тўда, бирлашиш) — тоталитар типдаги сиёсий диктатурага асосланган ҳокимиятнинг сиёсий консепсияси[1][2][3]. Бунда фақат юқоридан пастга қараб буйруқ берилади. Фашизм демократиянинг қарама қаршиси ҳисобланади, у ҳокимиятнинг бўлинишига йўл қўймайди. Жаҳон тарихида Фашизмнинг бир неча кўринишлари учраган. Жумладан, Италияда тоталитар режимм ҳокимияти, Германияда нацистлар Фашизми, Португалияда ҳарбий сиёсий Фашизм, Испанияда ҳарбий отрядлар, Руминияда легионлик фашизм


Фашизмнинг ҳар қандай кўриниши демократия тартиботлари ва қадриятларини ҳеч қачон эътиборга олмайди, бундай тизимда инсон қадри, эркинлиги, ҳуқуқлари поймол қилинади. Ҳокимиятнинг жамият ҳаётининг барча жиҳатларига ҳаддан ташқари аралашуви натижасида ҳамма соҳаларни қаттиқ назоратга олувчи тоталитар сиёсий партия шаклланади ва у давлатмонопол ташкилотига айланади[4][5]. Фашизм ана шундай ташкилотга ва „доҳий“нинг эътироз билдириб бўлмайдиган обрў эътиборига таянади.

Фашистик режим инсон манфаати, инсон омили билан асло ҳисоблашмайдиган ёвуз режим бўлиб, барча халкларни, шу жумладан, ўз халқини ҳам азобуқубатга қўяди. Ҳуқуқий тоталитаризмни барпо этиш; партия якка ҳукмронлигини ўрнатиш, бундай шароитда кучаядиган коррупсия ва ахлоқий бузилишлар; миллатчилик ва жангари шовинизм, сафсатабозлик, деспотияни авж олдириш, фуқароларни, бутун аҳолини қўрқув остида сақлаш, инсон онги ва тафаккурини бўйсуниш руҳида тарбиялаш; хурфикрлик, эркинликка интилувчиларга нисбатан террор ўтказиш фашизмни тавсифловчи хусусиятлардир. Фашизм умуммиллий бўҳронлар ёки кескин ўзгаришлар шароитида ижтимоий ночор гурухлар орасида ўзига таянч топади. Фашизмнинг кўпгина белгилари турли ижтимоий ҳамда ўнг ва сўл кўринишдаги миллий ҳаракатларга хосдир. Ғоявий асосда қарамақаршиликлар кўриниб турсада („синф“ ёки „миллат“) жамиятни сиёсий сафарбар этиш йўллари, террористик ҳукмронлик усуллари жиҳатидан тоталитар қаракатлар ва болшевизм, сталинизм, „қизил хмерлар“ ва бошқа режимлар фашизмга яқин туради. Демократик тартиблар бўш бўлган шароитда фашистик типдаги ҳаракатлар ривожланиб, фашизмнинг жиддий хавфга айланиш имконияти сақланиб қолади.

Фашизм моҳияти

Фашизм — бу, давлат бошқарувининг террорчи тоталитар шакли, ҳукмрон доираларнинг энг реаксион ва агрессив кучлари манфаатини ифодаловчи оқим. У дастлаб Европада (Италияда) вужудга келган. „Фашизм“ атамаси „фашио“ сўзидан олинган бўлиб, „тўда“, „уюшма“ деган маъноларни Фашизмнинг моҳияти англатади. 1919-йилда Италияда биринчи жаҳон урушининг собиқ аскарлари ўз манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун курашувчи ташкилот туздилар. Бу ташкилот „Фаши ди комбаттименто“ („Кураш уюшмаси“, „Қуролдошлар кураш уюшмаси“) деб аталган. Ташкилот аъзолари „фашистлар“, ҳаракат эса „фашизм“ номини олган, у турли жойда турли ном билан, масалан, Германияда „нацистлар“, деб аталган.Тарих Фашизмнинг моҳиятини унинг қуйидаги белгилари яққол тасвирлаб беради. Унинг биринчи белгисини ўта миллатчилик ташкил этади. Фашистлар учун миллат манфаати бошқа ҳар қандай манфаатдан устун туради. Улар жамиятни синфларга бўлмайди. Хўш, нима учун миллатчилик Германия ва Италияда бошқа давлатлардагига нисбатан кучли бўлган эди?Улар биринчи жаҳон уруши оқибатларини ўзлари учун қаттиқ ҳақорат, миллий туйғунинг мислсиз таҳқирланиши, деб қабул қилган эдилар. Немис миллати Версал шартномаси шартларига тоқат қила олмаётган эди. Италян миллати эса ўзини „ғолиблар ичидаги мағлуб“, деб ҳисобларди. Чунки Антанта тарафида урушда иштирок этган ғолиб Италия урушда кўзлаган мақсадларига эриша олмаган эди. Германияда миллатчилик ирқчилик билан қўшилиб кетган эди. Нацистлар фикрича, бутун инсоният тарихи — бу, турли миллатлар ва ирқлар кураши тарихи эди. Бу курашда фақат кучлиларгина ғолиб чиқади. Мағлублар қисмати ё ўлим, ё ғолибларга бўйсунишдир. Қудратли ирқ — бу немис миллатига мансуб бўлган орий, нордик ирқдир. Уларнинг тарихий миссияси бутун дунёга ҳукмрон бўлишдир. Фашизмнинг яна бир белгиси унинг ўта агрессивлигидир. Ўта миллатчилик ва ирқчилик шароитида шундай бўлиши табиий эди. Фашизмга хос бўлган яна бир белги давлат ҳокимияти олдида сиғиниш, унга сажда қилиш эди. Фашизм учун бу миллий руҳни мужассамлаштирадиган қудрат, барқарорлик ва тартибнинг кафолати эди. Фашистлар — тоталитар тартиб, яъни жамият ҳаётининг барча соҳалари тўла давлат назоратига олинган тартиб тарафдори эдилар. Германия фашизмининг оммавий асосини Биринчи жаҳон урушида энг кўп жабр кўрган табақалар ҳунармандлар, деҳқонлар, уруш фахрийлари, ишсизлар, эртанги ҳаёти қандай бўлишидан чўчиб қолган ишчилар ташкил этди. Йирик капитал эса фашизмни қўллаб-қувватлади.

Фашизмнинг ҳокимият тепасига келиши

1929-йилда юз берган жаҳон иқтисодий инқирози Германияни аянчли аҳволга солиб қўйди. Уч йил давомида ишлаб чиқариш тинимсиз пасайиб борди. Хусусан, ишлаб чиқариш 40 фоизга, реал иш ҳақи эса 50 фоизга камайди. Мамлакатда ишсизлар сони 9 млн дан ошди. Уларнинг фақат 20 фоизигина ишсизлик нафақасини оларди. Хизматчиларнинг аҳволи ниҳоятда ёмонлашди. Майда ва ўрта тадбиркорлар, сотувчилар банкротга учрадилар. Қатор банкларнинг банкротга учраши молия-кредит тизимини ларзага солди. Иқтисодиётнинг чет эл молиявий ёрдамига қарамлиги, айни пайтда инқироз даврида чет эл сармоясининг қайтариб олина бошланиши, ички бозорнинг торлиги, собиқ Антанта давлатларига товон тўлаш, моддий ресурслар манбаи бўлиш, мустамлакаларнинг йўқлиги каби омиллар бунинг сабаби эди. Иқтисодиётнинг кескин беқарорлашуви сиёсий инқирозни ҳам муқаррар қилиб қўйди. 1928-йилда рейхстагга ўтказилган сайловда ҳеч бир сиёсий партия мутлақ кўпчилик овоз ола олмаган эди. Шунинг учун ГСДП (153 ўринга эга эди), Католик Марказ партияси (78 ўринга эга эди) ҳамда Немис миллий партияси (73 ўринга эга эди) вакилларидан иборат коалицион ҳукумат тузилган ва катта коалиция номи билан фаолият юрита бошлаган эди. Бироқ коалиция 1930-йилнинг мартида тарқалиб кетди. Г. Мюллер ҳукумати истеъфо беришга мажбур бўлди. Президент Гинденбург Католик маркази партияси арбоби Г. Брюнингни канслер этиб тайинлади. Бироқ ГСДП оппозицияга ўтгач, Г. Брюнинг ҳукумати фаол ҳаракат қила олмай қолди. Натижада мамлакат Президентнинг фавқулодда декретлари кучи билан бошқарила бошланди. Бу ҳол, ўз навбатида, рейхстагни обрўсизлантирди. 1932-йилда у фақат 5 тагина қонун қабул қилди, холос.

Манбалар

  1. ↑ Турнер (1975), с. 162: „… гоалс оф радиcал анд аутҳоритариан натионалисм“.; Ларсен, Ҳагтвет & Мйклебуст (1984), с. 424: „… организед форм оф интегративе радиcал натионалист аутҳоритарианисм“.; Пахтон (2004), сс. 32, 45, 173: (32) „…антилиберал валуэс, море аггрессиве натионалисм анд раcисм, анд а неw аэстҳетиc оф инстинcт анд виоленcе“, (173) „…овертлй виолент раcисм анд натионалисм. […] иц дефининг элеменц—унлимитед партиcулар совереигнтй, а релиш фор wар, анд а соcиэтй басед он виолент эхcлусион“; Нолте (1965), с. 300: „Натионал фасcисм, ас wе ҳаве шоwн, ис дистингуишед фром натионалисм бй, амонг отҳер тҳингс, тҳе фаcт ит демандс тҳе деструcтион оф а неигҳбоуринг стате wҳосе верй эхистенcе аппеарс то тҳреатен иц оwн поситион оф поwер анд тҳе ҳисториc ремаинс оф иц паст доминант статус ин тҳе ареа.“
  2. ↑ Энcйcлопедиа Британниcа Фасcисм: "эхтреме милитаристиc натионалисм, cонтемпт фор элеcторал демоcраcй анд политиcал анд cултурал либералисм, а белиэф ин натурал соcиал ҳиэрарчй анд тҳе руле оф элитес, анд тҳе десире то cреате а Волксгемеинсчафт (Герман: „пеоплеъс cоммунитй“), ин wҳич индивидуал интересц wоулд бе субординатед то тҳе гоод оф тҳе натион"
  3. ↑ "фасcисм". фасcисм. ҳттпс://www.мерриам-wебстер.cом/диcтионарй/фасcисм. <!--->
  4. ↑ Энcйcлопедиа Британниcа Фасcисм: "эхтреме милитаристиc натионалисм, cонтемпт фор элеcторал демоcраcй анд политиcал анд cултурал либералисм, а белиэф ин натурал соcиал ҳиэрарчй анд тҳе руле оф элитес, анд тҳе десире то cреате а Волксгемеинсчафт (Герман: „пеоплеъс cоммунитй“), ин wҳич индивидуал интересц wоулд бе субординатед то тҳе гоод оф тҳе натион"
  5. ↑ "фасcисм". фасcисм. ҳттпс://www.мерриам-wебстер.cом/диcтионарй/фасcисм. <!--->