Федерациялар

Федерация (сўнгги лотинча: фоэдерāтиō — бирлашма, уюшма) — 1) давлат тузилиши шакли; юридик жиҳатдан муайян сиёсий мустақиллиги бўлган давлат тузилмаларидан ташкил топган мураккаб уюшмадир. Федератив давлатни ташкил этувчи давлат тузилмалари (штатлар, ўлка, контонлар) федерация субъектлари ҳисобланади ва ўз маъмурий ҳудудий бўлинишлари бўлади. Федерацияда ягона конституция, ягона иттифоқ (федерал) давлат ҳокимияти органлари бўлади, ягона фуқаролик, пул бирлиги ва шаҳарлар амал қилади. Унитар давлатдан фарқли равишда федерация ҳокимият олий органларининг 2 тизимига — федерал органлар ва федерация аъзоларининг тегишли органларига эга бўлади. Федерал органлар мамлакатнинг ҳамма ҳудудида ўз ваколат ва вазифаларини амалга оширади. Федерацияни ташкил этувчи давлат тузилмалари том маънода давлат ҳисобланмайди. Улар суверенитетга, иттифокдан бир томонлама чиқиш ҳуқуқига эга бўлмайди, юридик жиҳатдан халқаро муносабатларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрумдир. Иттифоқ конституция ёки қонунлари бузилган тақдирда марказий ҳокимият федерация субъектига нисбатан мажбурлаш чораларини кўриш ҳуқуқига эга. Федерациянинг энг зарур белгиларидан бири — федерал парламентнинг 2 палатали тузилмасидир. Одатда, федерация аъзоларининг ўз мустақил конституцияси бўлади. Миллий (тил) омилнинг аҳамиятига қараб федерация тузилишини белгилашда ҳудудий асосдаги федерация (АҚСҲ, Австралия, Австрия, ГФР, Аргентина, Венесуэла, Бразилия, Мексика), миллий асосдаги федерация (Ҳиндистон, Белгия, Нигерия, Покистон) ва аралаш миллийҳудудий асосдаги федерация (Россия Федерацияси, Швейсария, Канада) фарқланади. Конституциявий ҳуқуқ назариясида, шунингдек, баъзан конституциявий федерация (АҚСҲ, Канада, Бразилия), конституциявий шартномавий федерация (Россия Федерацияси) ва шартномавий федерация (Швейсария, Бирлашган Танзания Республикаси, БАА), марказлашган (Ҳиндистон, бу ерда битта штатдан бошқа штатлар ўз конституцияси ва фукаролигига эга эмас) ва марказлашмаган федерация (АҚСҲ, ГФР, Швейсария) ўртасидаги фарқ кўрсатиб ўтилади.

Жаҳонда 21 та федератив давлат бор (2005); халқаро ёки миллий жамоат ташкилоти (Халқаро шахмат Федерацияси). Жаҳонда 21 та федератив давлат бор (2005); халқаро ёки миллий жамоат ташкилоти (Халқаро шахмат Федерацияси). Федерацияси) ва шартномавий федерация (Швейсария, Бирлашган Танзания Республикаси, БАА), марказлашган (Ҳиндистон, бу ерда битта штатдан бошқа штатлар ўз конституцияси ва фукаролигига эга эмас) ва марказлашмаган федерация (АҚСҲ, ГФР, Швейсария) ўртасидаги фарқ кўрсатиб ўтилади.


Яна қаранг

Ҳаволалар