Фелетон-(франсузча.феуиллетон-варақ,саҳифа) - бадиий-публисистлик жанр,долзарб мавзуда ёзилган танқидий руҳдаги,ко'пинча ҳажвий-сатирик ё'налишдаги асар.Фелетон атамаси публисистиканинг ижтимоий-сиёсий танқир руҳидаги алоҳида жанрини англата бошлаши о'н то'ққизинчи аср охирларига то'г'ри келади.Унга қадар фелетон со'зи бошқа ма'нода ишлатилган. "журнал де деба" номли Париж газетаси 1800-йил 28-январ сонига қо'шимча варақ илова қилади,кейинча бу газетанинг "фелетон" нонли доимий рубрикаси бо'либ қолади.Шу номли рубрика Европа матбуотида тез оммалашиб,бу рубрика остида носиёсий,норасмий материаллар: э'линлар,мода янгиликлари,театр тақризлари,ҳикоя ва ҳатто романлар э'лон қилина бошлади.Жадид матбуотида ҳам шу номли рубрика ташкил қилинган бо'либ,масалан, Чо'лпоннинг "Қурбони жаҳолат","До'хтир Муҳаммаддиёр" ҳикоялари Садои Туркистоннинг фелетон рубрикаси остида чоп этилади.Бу ҳол адабиёцҳунослигимизга Чо'лпон ушбу ҳикоялари жанрини фелетон тарзида белгилаган деган ното'г'ри қарашнинг пайдо бо'лишига олиб келган.

Адабиётлар

Д.Қуронов, З.Мамажонов, М Шералиева Адабиёцҳунослик луг'ати Тошкент-2013 академнашр.346-бет