Fermigaz
Фермигаз, Ферми гази - ярим бутун (ҳ бирликларида 1/2, 3/2,...) спинли зарралардан ташкил топган газ. Ферми — Дирак статистикасига бўйсунади. Ўзаро таъсирлашмайдиган зарралардан ташкил топган фермигаз идеал фермигаз деб аталади. Металлар ва яримўтказгичлардаги электронлар, атом номери катта бўлган атомлардаги электронлар, оғир атом ядроларидаги нуклонлар, ярим бутун спинли квазизарраларяан ташкил топган газлар фермигазлар ҳисобланади. Фермигаз учун Паули принсипи ўринли. Т=0 К трада фермигаз асосий хрлатда бўлади ва унинг зарралари энергияси Ферми энергияси (Еғ) деб аталувчи энергияга бўлган барча квант ҳолатларни эгаллайди, энергияси Е>ЕҒ бўлган ҳолатлар бўш бўлади. Т=0 К да идеал фермигаз квант ҳолатларини ўртача тўлдириш сони Ферми тақсимот функсияси билан аниқланади. Идеал бўлмаган фермигаз учун ҳам чегаравий Ферми энергияси мавжуд, лекин унинг зарралари маълум квант ҳолатларда бўлмайди.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |