Fokus
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Фокус (лотинча: фоcус — ўчоқ, олов), оптикада — нурларнинг параллел дастаси оптик тизимдан ўтганидан сўнг даста нурлари кесишадиган (ёки, агар тизим параллел дастани ёйилувчи дастага айлантирса, нурларнинг давоми кесишадиган нуқтадир. Агар нурлар тизимнинг оптик ўқига параллел бўлса, фокус шу ўқда жойлашади; бу ҳолда у бош фокус деб аталади. Ҳар қайси оптик тизим иккита бош фокусга эга: предмет жойлашган фазодаги олд бош фокус ва тасвир ҳосил бўлган фазодаги орқа фокус (яна қаранг: Линза). Идеал оптик тизимда ҳамма фокуслар тизимнинг оптик ўқига перпендикуляр бўлган вафокал текислик деб аталадиган текисликда ётади. Реал тизимда эса фокус бошқа бир фокал сиртда жойлашиши мумкин.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |