Foreign Languages
| Фореигн Лангуагес | |
|---|---|
| „Фореигн Лангуагес“ телерадиоканали | |
|
| |
| Мамлакат |
|
| Намойиш вақти | туну-кун |
| Намойиш ҳудуди |
|
| Тил(лар)и | турли хорижий тиллар |
| Бошқарув маркази | Тошкент, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 69-уй |
| Мазмуни | хорижий тилларни ўргатишни оммалаштириш |
| Эфирга чиққан | 2021-йил 6-декабр |
| Томошабинлар | 35 миллиондан кўп |
| Асосчиси | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси |
| Эгаси | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси |
| Раҳбарлари | Алишер Шойимов |
| Алоқадор телеканаллар | Ўзбекистон МТРК каналлари |
| Сайт | www.мтрк.уз |
Фореигн Лангуагес – Ўзбекистоннинг хорижий тилларга ихтисослашган умуммиллий давлат телерадиоканали. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибида ташкил этилган. 2021-йил 6-декабр куни тест режимида иш бошлаган[1].
Тарихи
2021-йил 19-май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг хорижий тилларни ўрганиш ишларини оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ҳақида ПҚ–5117-сонли қарори қабул қилинди[2]. Шу қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2021-йил 27-августда Вазирлар Маҳкамаси „Фореигн Лангуагес“ номли телерадиоканал ташкил этиш тўғрисидаги 546-сонли қарорни қабул қилди[3]. Телерадиоканал 2021-йил 6-декабр, соат 9:00 дан ўз фаолиятини тугатган „Оилавий“ телеканали базасида тест режимида иш бошлади[4].
Тавсифи
„Фореигн Лангуагес“ телерадиоканали ўз дастурларини 24 соат давомида хорижий тилларда узатади. Бир кунда камида 3 соат онлайн тарзда хорижий тилларни ўргатишга мўлжалланган кўрсатувлар эфирга узатилади[4]. Болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги асарлар асл тилида, баъзи ҳолларда ўзбек, рус, инглиз тилларидаги субтитрлар билан эфирга узатилади[5].
Манбалар
- ↑ „В Узбекистане начал вещание новый телеканал“. Кун.уз. Қаралди: 2021-йил 6-декабр.
- ↑ „ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШНИ ОММАЛАШТИРИШ ФАОЛИЯТИНИ СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА“. Лех.уз. Қаралди: 2021-йил 19-май.
- ↑ „«ФОРЕИГН ЛАНГУАГЕС» ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР ТЕЛЕРАДИОКАНАЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА“. Лех.уз. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ 4,0 4,1 „МТРК тизимида янги телерадиоканал ташкил этилади“. Кун.уз. Қаралди: 2021-йил 28-август.
- ↑ „“Фореигн Лангуагес” телерадиоканали ташкил этилади“. УЗА.уз. Қаралди: 2021-йил 28-август.