Fos
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Фос (арабча: فاس Фāс) — Марокашнинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар. Фос вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 772 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Савдотранспорт маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Муҳим саноат марказларидан. Тўқимачилик, озиқовқат, ёғочсозлик, кимё саноатлари ривожланган. Станоксозлик заводи бор. Ҳунармандчиликда мато тўқилади, сопол идишлар ва теридан турли буюмлар тайёрланади. Мамлакатнинг маданийтарихий маркази. Мағрибнинг диний марказларидан бири. Машҳур Қаравийлар мусулмон университети (859.), Марокаш санъати музейи бор. Шаҳарга илк бор ВИИИ асрда асос солинган бўлиб, 3 қисмдан иборат: Фос алБали (эски Фос, 789 йилда Идроси И асос солган), Фос алЖадид (янги Фос, 1276-йилда курила бошлаган) ва 1916-йилдан кейин қурилган замонавий шаҳар.
Фос |
|---|
Шаҳар 9— Х асрларда Идрисийлар давлати маркази бўлган. ХИИИ—ХВ асрларда Маринийлар давлати, ХИВ асрдан Мағрибнинг сиёсий маркази. 1911-йилда Фосни франсузлар босиб олган. 1956-йилдан Марокаш мустақилликка эришгач, Фос тез ривожлана бошлади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |