Fosforitlar
Фосфоритлар — фосфатлар (асосан, апа*гит)га тўйинган чўкинди тоғ жинслари. Фосфоритлар таркибида фосфат ангидриди (Р2О5)нинг миқдори 18%дан кам бўлмаслиги керак, аммо геологик қидирув ишлари амалиётида таркибида 5—18% гача Р2О5 бўлган тоғ жинслари ҳам Фосфоритларга киритилади. Соф Фосфоритларнинг ранги асосан оқ бўлиб, жуда кам учрайди. Фосфоритлар таркибидаги рангли моддаларга кўра қора, кулранг, жигарранг, баъзан кўк, яшил, қизил, сариқ, оч кулранг бўлади. Фосфоритлар таркибида деярли ҳар доим органик моддалар, Са, Мг, Фе карбонатлари, гил минераллари, пирит, темир гидрооксид, кварс, халцедон бўлади. Ф.да уран, лантаноидларнинг серий гуруҳига мансуб элементлари ҳамда кўпроқ Й, Пб, Ср, оз миқдорда В, Сc, Зр, Се, Бе аралашмалари тўпланиши мумкин. Ф. структурасига қараб яхлит, донадор, желваксимон (конкрецион), шағалсимон, конгломератли турларга бўлинади. Яхл ит ва донадор Ф. кўп тарқалган. Яхлит (геосинклинал) Ф. зич бир хил жинедан иборат бўлиб, таркибидаги жуда кичик думалоқ фосфат доналари ва оолитлар фосфат, карбонат ёки силикат ангидрид (СиО2) бирикмалари ёрдамида жипелашган. Маҳсулдор қатламлари қалин (10 м дан ортиқ), юқори сифатли (28—36% Р2О,), кенг майдонда тарқалган. Бундай Ф. конлари Хубсугул (Монголия), Куняна (Хитой), Жоржина (Австралия) кембрий ётқизиқларида мавжуд. Донадор (платформа) Ф. — карбонат ёки терриген чўкинди тоғ жинслари, таркибидаги фосфат доналари ҳамда денгиз организмлари қолдиқлари карбонат, силикат ангидрид ёки гил ёрдамида жипелашган. Маҳсулдор қатлам калинлиги кўпинча 2–3 м (баъзан 10 м гача), таркибида 22—30% Р2О5 бўлади. Бу типдаги Ф. Россиянинг Европа кисми, Шимолий Африка, Ўрта Осиёда бўр ва палеоген ётқизиқларида кенг Тапкалган. Ф. пайдо бўлиши ҳақида турли биокимёвий, кимёвий ва биоген назариялар мавжуд бўлиб, биокимёвий назария кўпчилик томонидан тан олинган. Ф. кимё, тиббиёт ва озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган фосфор, фосфор кислота ва турли фосфорли бирикмалар олиш манбаси ҳисобланади. Асосий истеъмолчи — қишлоқ хўжалиги бўлиб, Ф. 90% гача фосфорли ўғитлар тайёрлашда ишлатилади. Ундан ташқари, Ф.дан йўлйўлакай саноат масштабида бир қанча ноёб элементлар ажратиб олинади. Россия Федерацияси, Болтиқбўйи, Сибир, Қозоғистонда йирик Ф. конлари бор. Ўзбекистон ҳудудида Ф. палеоген, бўр, девон, силур ва токембрий ётқизиқларида топилгал. Улар, асосан, Марказий Қизилқумдаги ЖеройСардара (Р2О, захираси 57,68 млн.т), Шимолий Етимтоғ ва Караката конларида мавжуд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |