Википедияда исми Фозил бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Фозилхон, Фозилбий, Фозил тўра
Фозилбий
 Бухоро хонлиги ҳукмдори
Мансаб даври
1758-йил – 1758-йил
Ўтмишдоши Муҳаммад Раҳимхон
Вориси Абулғозихон
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1752-йил
Бухоро, Бухоро хонлиги
Вафоти 1758-йил
(6 ёшда)
Қарши, Бухоро хонлиги
Фуқаролиги Бухоро хонлиги
Онаси Номи аниқланмаган (Муҳаммад Раҳимхоннинг қизи)
Отаси Норбўтабий
Дини Ислом

Фозилхон (Фозилбий, Фозил тўра) (1752-йил, Бухоро, Бухоро хонлиги — 1758-йил, Қарши, Бухоро хонлиги) — Манғитлар ўзбек сулоласидан бўлган сохта хон. Қисқа муддат Бухоро хонлигининг расмий ҳукмдори бўлган (1758). Амалда реал ҳокимият Муҳаммад Дониёлбийнинг қўлида бўлган.

Манғитлар сулоласининг вакили Муҳаммад Раҳимхон тўсатдан вафот этгач (1758-йил 24-март), марҳум хоннинг ўғил фарзандлари бўлмаганлиги учун Бухоро хонлиги тахтига дастлаб унинг балоғат ёшига етмаган невараси Фозил тўра ўтқазилган. Муҳаммад Раҳимхоннинг амакиси Муҳаммад Дониёлбий эса янги хонга оталиқ қилиб тайинланган. Бироқ Фозилхон тез орада тахтдан туширилиб, унинг ўрнига Абулғозихон Бухоро хонлиги ҳукмдори деб эълон қилинган.