François Mauriac
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
МОРИАК (Мауриаc) Франсуа (1885.11.10, Бордо — 1970.1.9, Париж) — франсуз ёзувчиси. Франсия Фанлар академияси аъзоси. Ижодий фаолиятини шоирликдан бошлаган. Биринчи романи "Занжир жафосини тортган бола" (1913)да қишлоклик йигитнинг Париждаги саргузаштлари тасвирланган. "Моховга ҳадя этилган бўса" (1922), "Волида" (1923), "Тереза Дескейру" (1927), "Илонлар ўрами" (1939), "Боши берк кўча" (1939) каби романлари машқур. 1943 йилда Франсия Кдршилик ҳаракатига қўшилиб, Форез тахаллуси билан фашизмга қарши мақолалар ёзган ("К,ора дафтар"), Унинг урушдан кейин ёзилган асарларидан "Маймун" (1951), "Худо-йига аталган қўзичоқ" (1954), "Ўтмиш ўспирини" (1969) каби романлари машҳур. М. 1952—70 йилларда Франсияда чиқадиган "Экспресс" ва "Фигаро" газ.ларида ўзининг сиёсий, ахлоқий ва эстетик мавзуларда ёзилган "Ён дафтарлар" ини эълон қилди. Унинг ижоди учун иллатларни руҳий таҳлил қилиш ва табиий деталлаштириш хос. "Роман" (1928), "Романнавис ва унинг персонажлари" (1938), "Руқи-ят хотиралари" (1956) каби асарларида ёзувчининг бадиий-эстетик карашлари ўз ифодасини топтан. Сўз санъатидаги ҳар қандай модернизмта қарши турган М. ҳаётни қандай бўлса, шундайлигича тасвирлашга интилган. Нобел мукофоти лауреати (1952).[1]
| Франçоис Мауриаc | |
|---|---|
|
|
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |