Fransuzlar
Франсузлар — халқ. Франсиянинг асосий ахолией. 57 миллионга яқин киши (1990-йиллар ўрталари). Франсуз тилида сўзлашади. Диндорлари католиклар. Франсузларнинг этногенезида милоддан аввалги 1-минг йиллик ўрталарида ҳозирги Франсия ҳудудига келиб жойлашган келт қабилалари (римликлар уларни галлар деб аташган) муҳим рол ўйнаган. Рим империяси Галлияни (ҳозирги Франсия ҳудуди) босиб олгач (милоддан аввалги 58—52 йиллар), франсузлар улар билан аралашиб кетган. Галларнинг романлашиши бн, уларнинг тили „лотин тили“ бўлиб қолган. В асрда герман қабилалари — вестготлар, бургундлар, франкларнинт Галлияга бостириб кириши франсузларнинг этник тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Франк давлаши ташкил топган. ИХ асрда бу давлат Буюк Карл томонидан йирик империяга айлантирилган. ИХ асрда франсузлар халқ бўлиб шаклланган. ХВИИИ аср охиридаги Буюк франсуз ишилоби франсузларнинг миллат бўлиб шаклланишида ҳал қилувчи омил бўлган. Франсузларнинг аксарияти саноатда банд, қисман деҳқончилик билан шуғулланади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |