Fuke Jan
ФУКЕ (Фоуқуэт) Жан (тахминан 1420 Тур — 1481.8.11) — франсуз рассоми, Франсияда Илк Уйғониш даври санъати асосчиларидан. 1440—45 йиллар Парижда яшаган. 1445—47 йиллар орасида Римда бўлган (А. Филаретедан эмал техникасини, Л.Алберти асарларини ўрганган), Мазаччо ва Ф. Анжеликолардан илҳомланган. 1475-йилдан қирол саройида рассом. Ф.нинг диний ва тарихий мавзудаги китоб миниатюраларида воқеалар реал тасвирланган, асарлари майин колорити, маҳорат билан қўлланган перспективаси билан ажралиб туради ("Катта франсуз хроникалари", Ж. Боккаччонинг "Таниқли эркак ва аёллар ҳаёти", франсуз тилида, 1458). Ф. яратган портретлар ўта ҳаётийлиги билан ажралиб туради (Карл ВИИ; канслер Г.Жюванел дез Юрсен ва бошқалар). Шунингдек, Ф. нафис колорити ва расми билан ажралиб турувчи диний композициялар ("Мадонна гўдак бн" диптихининг чап бўлаги, тахминан 1451, Нафис санъатлар қироллик музейида, Антверпен ва бошқалар) муаллифи ҳамдир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |