Fyodor Dostoyevskiy
Достоевский Фёдор Михайлович (1821-йил 11-ноябр, Москва — 1881-йил 9-феврал, Санкт-Петербург) — рус ёзувчиси. Ижодий фаолияти 1844-йилда бошланган. Биринчи романи — „Бечора одамлар“да (1846) хўрланган, ижтимоий адолацизликка дучор бўлган „кичкина одамлар“нинг қисмати ҳикоя қилинган. „Қиёфадош“ (1846), „Оқ тунлар“ (1848) қиссалари ҳам ижтимоий мавзуда. Н. Добролюбов, В. Белинский каби демократ зиёлиларнинг инқилобий ғояларига маҳлиё бўлиб қолган Достоевский 1847-йилдан рус инқилобчиси ва хаёлий социалисти М. В. Петрашевский тўгарагига фаол қатнашиб, хаёлий социализм ғоясини қўллаб-қувватлайди. Мазкур тўгаракда қатнашиб, мавжуд давлат тузумини куч ишлатиб ўзгартиришга ҳаракат қилгани учун Достоевский ўлим жазосига ҳукм қилинади (1849). Нуфузли давлат ва жамоат арбобларининг аралашувидан сўнг, подшо Александр ИИ ўлим жазосини 4 йиллик каторга сургуни билан алмаштиради. Ёзувчи Омск каторга қамоқхонасида (1850—1854) ва Семипалатинскда интизомий ҳарбий хизматда бўлди (1854—1859). 1859-йилдан Петербургда узоқ муддатли тутқунлик ва сургун Достоевский ижодида õз ифодасини топади, тушкунлик устувор мавзуга айланади. „Степанчиков қишлоғи ва унинг аҳолиси“ (1859), „Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар“ (1861), „Ўлик хонадондан мактублар“ (1861—1862) асарлари жаҳолат ботқоғига ботиб, инсоний қиёфасини йўқотган руслар ҳаётига бағишланган. Михаил Михаилович Достоевский (акаси) билан ҳамкорликда „Время“ (1861—1863), „Эпоха“ (1864—1865) журналларини нашр этади. Буларда Россиядаги крепостнойлик тартиби, аслзода (дворян)ларнинг маънавий-ахлоқий тубанлиги, меҳнаткашлар шафқациз эксплуатация қилинишини фош этишдан ташқари, миллатчилик, буюк давлатчилик (шовинизм) ғоялари, хусусан, чор Россияси томонидан Туркистоннинг забт этилиши тарғиб қилинади. „Биз Европага бостириб борсак, улар бизни варварлар сифатида қарши олади, Осиёда эса бизни маданиятли миллат каби кутиб олишади“, деб, Кауфман, Скобелев сингари ҳарбийлар Туркистонни босиб олишга даъват этилади.
| Фёдор Достоевскй | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | Фёдор Миха́йлович Достое́вский |
| Таваллуди |
11-ноябр 1821-йил |
| Вафоти |
9-феврал 1881-йил (59 ёшда) Санкт Петербург, Россия Империяси |
| Фуқаролиги | Россия Империяси |
| Йўналиш | реализм |
„Жиноят ва жазо“ (1866), „Телба“ (1868) романларида рус халқининг маънавий муаммолари бадиий бўёқларда яққол акс эттирилган. „Жинлар“ (1871—1872), „Ўсмир“ (1875) романларида эса рус „оқсуяклари“ табақаси, амалдорлари орасида маънавий қашшоқлик, амалпарастлик, очкўзлик ва худбинлик каби иллатлар чуқур илдиз отгани кўрсатилган, ички-миллий муаммоларни бошқа бир халқ ҳисобига ҳал этиб бўлмаслиги эътироф этилган. „Ака-ука Карамазовлар“ (1879—1880) романида жамият ва шахс ўртасидаги чуқур зиддият, руҳий инқироз ва фожиа ўз ифодасини топган.
Достоевский ижоди, гарчи зиддиятли бўлсада, рус ва жаҳон адабиётига катта таъсир кўрсатган. Достоевский ХИХ асрдаги реалистик роман жанрини янги ўзига хос томонлар билан бойитди. Адиб тўлақонли бадиий образларда нафақат воқеалар оқимини, инсонлар тақдирини, қалб курашини, балки жамият маънавий ҳаётидаги фожиавий конфликтларни ҳам тасвирлаб бера олди. Ўзининг интеллектуал романларида фикрларнинг кескин курашини, ғоя ва дунёқарашнинг фожиавий тўқнашувини маҳорат билан тасвирлади. Достоевскийнинг романлари вазмин тасвир услуби эмас, аксинча, соф драматик жанрларга хос кескинлиги ва лиро-публицистик пафоси билан ажралади.
Достоевскийнинг „Жиноят ва жазо“, „Телба“ ва бошқа асарлари Иброҳим Ғафуров томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.
Библиография
Романлар
- 1847-йил — Бечора Одамлар
- 1861-йил — Хўрланганлар Ва Ҳақоратланганлар
- 1866-йил — Жиноят Ва Жазо
- 1866-йил — Қиморбоз
- 1868-йил — Телба
- 1872-йил — Иблислар
- 1874-йил — Ўсмир
- 1880-йил — Ака-ука Карамазовлар
Қисса ва ҳикоялар
Экранизациялар
- „Эси паст“ — Пётр Чардининнинг филми (Россия, 1910)
- „Эси паст“ — Жорж Лампеннинг филми (Франсия, 1946)
- „Эси паст“ — Акира Куросаванинг филми (Япония, 1951)
- „Эси паст“ — Иван Пиревнинг филми (СССР, 1958)
- „Эси паст“ — Алан Бриджеснинг телесериали (Буюк Британия, 1966)
- „Шум муҳаббат“ — Андрзеж Żуłаwски (Франсия, 1985)
- „Эси паст“ — Мани Кауланинг телесериали (Ҳиндистон, 1991)
- „Даун Ҳаус“ — Роман Качановнинг филм-пародияси (Россия, 2001)
- „Эси паст“ — Владимир Бортконинг телесериали (Россия, 2003)
- Жиноят ва жазо (филм, 1940) — СССР, 1940
- Жиноят ва жазо (филм, 1956) — Франсия, 1956
- Жиноят ва жазо (филм, 1970) — СССР, 1970
- Жиноят ва жазо (филм, 1983) — Финландия, 1983
- Жиноят ва жазо (телефилм, 2007) — Россия, 2007
- Ювош (филм)
- Ака-ука Карамазовлар (филм)
- Камситилган ва хўрланганлар (филм, 1958) Италия
- Камситилган ва хўрланганлар (филм, 1977) Мексика
- Камситилган ва хўрланганлар (филм, 1979), СССР
- Камситилган ва хўрланганлар (филм, 1991) СССР-Швейсария
Манбалар
Адабиётлар
- Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар, Т., 1966; Телба, Т., 1981.
- Ф. М. Достоевский туғилган куннинг 150 йиллиги (эсдаликлар), Т., 1971.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Фёдор Достоевскийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
- Ф. М. Достоэвскй асарларининг қисқача мазмуни (рус.)
- Ф. М. Достоэвскйнинг расмлари (рус.)
- Ф. М. Достоэвскйнинг асарлари ва танқид (Wайбаcк Мачине сайтида 2004-12-30 санасида архивланган) (рус.)
- Осипов А. И. „Ф. М. Достоэвскй ва христианлик“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-02-19 санасида архивланган) (рус.)
- Достоэвскй Фёдор Михайлович — ёзувчининг ижоди ҳақида (рус.)
- Фёдор Достоэвскй, ҳаёт ва ижодининг асосий саналари (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-12-23 санасида архивланган) (рус.)
- ҳттп://www.классика.ру/проза/достоэвскиж/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-07 санасида архивланган) (рус.)
- Фёдор Достоэвскй Чрониcле бй Эрик Линдгрен (ингл.)
- Фёдор Михайлович Достоэвскй ҲомеПаге „Федор Достоиэвскй“ (ингл.)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Ref teglaridan foydalanilmagan maqolalar
- 11-noyabrda tugʻilganlar
- 1821-yilda tugʻilganlar
- 1881-yilda vafot etganlar
- 9-fevralda vafot etganlar
- Webarxiv andozasi wayback havolalari
- Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi maqolalari
- Fyodor Mixaylovich Dostoyevskiy
- Rossiya Imperiyasida tugʻilganlar
- Moskvada tugʻilganlar
- Rossiya Imperiyasida vafot etganlar
- Sankt-Peterburgda vafot etganlar
- Rossiya yozuvchilari
- Rossiyalik yozuvchilar
- Rossiya faylasuflari
- Rossiya imperiyasi yozuvchilari
- Alifbo boʻyicha yozuvchilar
- Barcha chala maqolalar
- Adiblar haqidagi chala maqolalar