Gʻuzor
Ғузор — Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги шаҳар (1977-йилдан), туман маркази. Аҳолиси 49,7 минг кишини ташкил этади (2022)[1].
Ғузор | |
|---|---|
| шаҳар | |
|
| |
| 38°37′15″Н 66°14′53″Э / 38.62083°Н 66.24806°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Ғузор тумани |
| Аҳолиси (2022-йил 1-январ) |
49 700 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |

Тарихи
Ғузор кўп асрлик тарихга эга. Манбаларда шаҳар номи Ҳузор, Ғузор деб юритилади. Бухоро амирлигидаги мавжуд 27 бекликнинг бири бўлган. 1977-йилда Ғузорга шаҳар мақоми берилган, бунгача қишлоқ сифатида юритилган. Ғузорда поляклар ҳарбий қабристони бор.
Географияси
Ғузор Қарши шаҳридан 58 км жануби-шарқда, Қашқадарёнинг ирмоғи бўлган Ғузордарё бўйида жойлашган. Шаҳарда шу номдаги темир йўл вокзали (3 км) мавжуд. Қарши, Китоб, Қумқўрғон темир йўллари Ғузор темир йўл бекатида туташади.
Спорт
„ Шўртан“ футбол жамоаси Ғузор шарафини ҳимоя қилади. Жамоа Ўзбекистон Про лигаси вакили. Шўртан 2010-йил Ўзбекистон Олий лигасида 4-ўрин, 2014-йил Ўзбекистон Биринчи лигаси ғолиби бўлган. 2010-йил Ўзбекистон кубоги баҳсларида финалгача етиб борган.
Иқтисодиёти
Қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш, қурилиш ташкилоти, кимё ва агрокимё корхоналари. Енгил саноат корхоналари шаҳарда жойлашган.
Ижтимоий соҳа
Умумий таълим мактаблари, лицейлар, касб-ҳунар коллежлари бор. Туман марказий кутубхонаси, клуб муассасалари, маданият уйлари, маданият ва истироҳат боғлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихона ва бошқа тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Ғузор ёнидан Катта Ўзбекистон тракти ўтган. Ғузордан Қарши, Самарқанд ва бошқа шаҳарларга автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган.[2]
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.қашстат.уз/уз/?превиэw=1&оптион=cом_дропфилес&формат=&таск=фронтфиле.доwнлоад&cатид=297&ид=3306&Итемид=1000000000000
- ↑ "Ғузор" ЎзМЕ. Ғ-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-08-28 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |