Garnierit
Гарниэрит — слудалар синфининг галлуазит гуруҳига мансуб минерал, никел мадани ҳисобланади. Минерал илк маротаба Янги Каледония давлатининг Нумеа шаҳри яқинида топилган.
| Гарниэрит | |
|---|---|
|
| |
| Асосий | |
| Формуласи | Ни4[Си4О10][ОҲ]¬44Ҳ2О |
| ИМА тизими бўйича | |
| Синфи | слудалар |
| Гуруҳ | галлуазит |
| Физик хусусиятлари | |
| Ранги | ҳаворанг- яшил, камдан-кам кўкимтир — яшил |
| Ялтироқлик | хира, баъзан мумдек, ёғлангандек |
| Шаффофлик | шаффоф |
| Қаттиқлик | 2-2,5 |
| Синиши | текис чиғаноқсимон |
Кимёвий таркиби
Минералнинг кимёвий таркиби ўзгарувчан бўлиб, қуйидаги кўринишга эга: Ни4[Си4О10][ОҲ]¬44Ҳ2О ёки Ни6[Си4О10][ОҲ]8 4Ҳ2О. Унинг синоними нуменеит дейилади. Таркибида доимо НиО га изоморф аралашма ҳолида 15 % гача миқдорда МгО бўлади, бу уларнинг кенг миқёсда аралашувчанлигидан дарак беради.
Физик ҳусусиятлари
Сингонияси номаълум, гил ва яширин кристалланган агрегатлар, камдан-кам оқиқ (қуюлма) шакилда ҳамда тупроқсимон массалар ҳолида юзага келади. Ранги ҳаворанг- яшил, камдан-кам кўкимтир — яшил ёки тўқ майса ранг ҳолда учрайди. Ялтироқлиги хира, баъзан мумдек, ёғлангандек. Ўртача нур синдириш кўрсаткичи 1,566 дан 1,590 гача ўзгаради. Қаттиқлиги 2-2,5 тирноқ билан чизилмайди, лекин силлиқланади мўрт. Синиши текис чиғаноқсимон, солиштирма оғирлиги 2,3-2,8.
Диагностик белгилари
Минералнинг физик ҳусусиятлари галлуазитга ўхшаб кетади. Никелга бой ҳилларини тиниқ майса ранглигидан осон ажратиш мумкин. Оч рангли ҳилларини эса фақат кимёвий анализ ёки оптик константлари ёрдами билан аниқлай оламиз. Минерал даҳандам алангасида эримайди. Қайтарувчи алангада қиздирилганда магнит тортадиган бўлиб қолади. Суюлтирилган НCл да қиздирилса эрийди.
Ҳосил бўлиши ва конлари
Ушбу минерал никелнинг бошқа силикатлари сингари ўта асос жинсларнинг (дунитлар, перидотитлар, серпинтинитларнинг) иссиқ тропик иқлим ёки субтропик иқлим шароитларида кучли нураши жараёнида юзага келади. Серпинтинитларнинг нураш пўстида минерал никел миқдори кам бўлган магнезиал гидросиликатларга қараганда бирмунча юқорироқ горизонтларда учрайди. Минерал кучсиз ишқорли ёки нейтрал муҳитда юзага келади. Гарниэрит билан доимо, ташқи кучлар таъсирида пайдо бўладиган дарзликларда томирчалар шаклида жойлашадиган кварц минерали бирга учрайди. Бу минерал қуруқ ҳаво шароитида таркибидаги сувнинг бир қисмини йўқотиши сабабли ёрилиб кетади ва тупроқсимон массага айланади. Ушбу минерал Ўрта урал конларида галлуазит-гарниэрит қаторига кирадиган гилсимон махсулотлар орасида учрайди. Конда у серпентинит массивлари яқинидаги оҳактошларда ривожланган карст бўшлиқларида тўпланади. Ушбу минерал Аккермановкава вилояти Халилово туманида серпентинитларнинг нураш пўстида ҳамда ҳудди шундай шароитларда Актюбинск вилоятининг Кампирсой туманида ҳам бир мунча кенг тарқалган.
Амалий аҳамияти
Гарниэрит бошқа никел гидросиликатлари билан бир қаторда, муҳим никел манбаи сифатида маъданлар таркибига киради. Саноатдаметаллар билан қотишмалар ҳолида ишлатилади. Мис, темир, хром ва бошқа элементларнинг никелли қотишмалари коррозияга чидамли юқори механик, магнит, электр хоссаларга эга. Шунинг учун Никел кртишмалари атом реакторлари қуришда ишлатилади. Никелнинг талайгина миқсори ишқорли аккумуляторлар, коррозияга чидамли қопламалар, қувурлар учун кетади. Кимё саноатида кимёвий қурилмалар ва катализаторлар тайёрлашда ишлатилади.
Адабиётлар
- А. Г. Бетехтин. Минералогия курси "Ўқитувчи: нашриёти Тошкент-1969.
- Зияева П.Н МИНЕРАЛОГИЙА лабаратория машғулотлати увҳун ўқув услубий қўлланма.