Газли — Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти Ромитан туманидаги шаҳар (1977-йилдан). Қизилқум чўлида жойлашган. Бухоро шаҳридан 106 км шимоли-ғарбда. Аҳрлиси 8,2 минг киши (2001). Газли йирик газ конларининг топилиши (1956) натижасида вужудга келган. 1960-йилларда Газлидан Урал (Екатеринбург , 2100 км)га, Россия Европа қисмининг марказига, Тошкентга газ қувурлари ўтказилган. Газлида газ ва нефт конларини қидирувчи "Бухоронефтгаз" бирлашмаси, ўрта мактаб, кинотеатр, маданий-маиший хизмат тармоқдари бор. Газли Бухоро — Урганч автомагистрали ёқасида.[1]

Газли
шаҳар
40°07′52″Н 63°27′22″Э / 40.13111°Н 63.45611°Э / 40.13111; 63.45611
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Бухоро вилояти
туман Ромитан тумани
Аҳолиси
 (2009)
12 268
Вақт минтақаси УТC+5
Gazli xaritada
Gazli
Газли

Манбалар

  1. ↑ "Газли" ЎзМЕ. Г-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-25 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил