Гектар (гекто… ва ар) — метрик ўлчов тизимида майдон ўлчов бирлиги; ер сатҳини, баъзан сув сатҳини ўлчашда қўлланади, га билан белгиланади. 1 га ҳар томони 100 м бўлган квадрат юзага тенг: 1 га= 10000 м2=10 ар=0,915 десятина = 107641 кв. фут = 12 таноб = 0,73 ботмон (8 пуд).[1]

Тавсиф

Ўзбекистонда гектар ернинг, асосан қишлоқ хўжалик ерларининг асосий майдон ўлчов бирлиги ҳисобланади. Ўзбекистонда, шунингдек „сотих“ атамаси кўп қўлланади: бир сотих (100 м²) гектарнинг 100 дан бир қисмига, яъни бир арга тенг.

Визуаллаштириш

Регби Халқаро кенгаши томонидан регби ўйнаш учун майдоннинг ўрнатилган максимал ўлчами, дарвоза орқасидаги синов доираларини қўшган ҳолда — 144×70 м, бу 1,008 га ни ташкил этади.

Халқаро матчлар учун футбол майдони тавсия этиладиган 105×68 м ўлчамга эга, бу 0,714 га ни ташкил этади[2].

1 гектар майдонни эгаллайдиган айлана тахминан 56,4189584 м радиусга эга.

Яна қаранг

Манбалар