Genrix
Генрих (Ҳенрй) — Англияда: Генрих И (1068, Селби - 1135.1.12, Лионла Форе) қирол (1100 й.дан). Вилгелм И Истилочининг кичик ўғли. Инглиз баронларини ўз тарафига оғдириб, тахтни қонунсиз эгаллаган. Қиролликни анча мустаҳкамлаган. Унинг даврида бошқарувнинг марказий органи — қироллик курияси (жангчи эркаклар уюшмаси) ташкил этилган.
Генрих ИИ Плантагенет (Генрих Анжуйский) (1133.5.3, Леман - 1189, Шинон) қирол (1154 й.дан). Плантагенетлар сулоласининг биринчи вакили. Франсияда катта мулклари бўлган. Қиролликни мустаҳкамлайдиган ислоҳотлар ўтказган. Генрих ИИ даврида (1169) Ирландия босиб олина бошланган.
Генрих ИИИ (1207.1.10, Уинчестер — 1272.16.11, Лондон) — қирол (1216 й.дан), Плантагенетлар сулоласидан. Генрих ИИИ нинг четеллик авантюристлар ва Рим куриясига таянган ҳолда мамлакатни бошқаришга интилиши баронларнинг норозилигига сабаб бўлди. Баронларни шаҳарликлар ва деҳқонларнинг юқори табақаси қўллаб-қувватлади (Фуқаролар уруши, 1263—67). Генрих ИИИ даврида
Генрих ИВ (тахминан 1366. апрел, Болингброк қасри, Линколншир графлиги — 1413.20.13, Лондон) — қирол (1399 й.дан). Ланкастерлар сулоласининг асосчиси. Ричард ИИ томонидан ағдарилган. Генрих ИВ даврида парламент ҳуқуқи кенгайтирилган.
Генрих В [1387.16.9 (?), Монмут -1422.31.8, Буа-де-Венсенн| — қирол (1413 йилдан). Ланкастерлар сулоласидан. Генрих В Юз йиллик уруш (1337—1453) даврида Азенкурда франсузларни тор-мор қилган (1415) ва Франсиянинг шимолини (Париж билан биргаликда) босиб олган.
Генрих ВИ (1421.6.12, Виндзор — 1471.21.5, Лондон) — қирол (1422— 61), Ланкастерлар сулоласидан. 9 ойлик чақалоқлигида тахт тепасига келган. Қизил ва оқ гуллар уруши даврида енгилган. Тахт тепасига қисқа муддатли келиши (1470 й. октабр — 1471 й. апрел) дан сўнг яна тахтдан ағдарилган ва Тауэрда ўддирилган.
Генрих ВИИ (1457.28.1, Пембрук -1509.21.4, Ричмонд) — қирол (1485 й.дан). Тюдорлар сулоласи асосчиси. Босворт жанги (1485 й. 22-август)да Ричард ИИИ ни енгиб, тахтни эгаллаган. Генрих ВИИ даврида инглиз абсолютизмига асос солинган.
Генрих ВИИИ (1491.28.6, Гринвич -1547.28.1, Лондон) — қирол (1509 й.дан). Тюдорлар сулоласидан. Генрих ВИИИ даврида Реформация ўтказилган. 1534 йил англикан черкови раҳбари деб эълон қилинган. 1536 ва 1539 йиллар монастир ерлари мусодара қилиниб зодагонларга берилган. Генрих ВИИИ и.ч. воситаларидан маҳрум қилинган деҳқонларга қарши қатор қонунлар чиқарган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |