Гидроэлектр стансия

Гидроэлектр стансия (ГЕС) -сув оқимининг энергиясини гидравлик турбиналар ёрдамида электр энергиясига айлантириб берадиган гидротехника иншоотлари ва энергетика жиҳозлари мажмуи. Гидротехника иншоотлари тўғон ёнидаги, деривацион ва аралаш турларга бўлинади. Тўғон ёнидаги Гидро электр стансияларда тўғон ёрдамида сув сатҳи кўтарилиб, керакли босим ҳосил қилинади. Гидро электр стансия биноси 3 хил жойлаштирилади: 1) тўғон ёнида; 2) тўғондан четроқда; 3) тўғондан пастда, дарё ўзанида. Тўғон ёнида ва дарё ўзанида қуриладиган Гидро электр стансия ларда сув босимини тўғон ҳосил қилади. Бундай Гидро электр стансия лар суви кўп бўлган, текис оқадиган тоғ дарёларига, сойликларнинг торайган жойига қурилади. Буларга Қайроққум, Туямўйин ва Чордара Гидро электр стансияларини кўрсатиш мумкин. Деривацион (Гидро электр стансия нинг стансия узелига сув кувурлари, канал ёки туннел воситасида олиб келинадиган) Гидро электр стансиялар ўрта ва юқори босимли бўлиб, босим деривация канали ёрдамида ҳосил қилинади. Бундай Гидро электр стансия ларга Чорвоқ, Фарҳод ва Бўзсув каналидаги Гидро электр стансиялар киради. Аралаш Гидро электр стансия ларда босим, асосан, дарёдаги гидротехника иншоотлари ва қисман деривация канали ёрдамида ҳосил қилинади. Гидро электр стансия иншоотлари мажмуига дарё ўзанини тўсиб босим ҳосил қиладиган бош иншоот (тўғон), Гидро электр стансия биносига сув етказиб берадиган канал, стансия босим узели (СБУ) ёки босим сув қувури, сув сатҳини ва сарфини тартибга солиб турадиган, ортиқча сувни чиқариб ташлайдиган ва б. автоматик қурилмалардан иборат иншоотлар; сув энергиясини бевосита электр энергияга айлантириб берадиган гидроагрегат (турбина билан генератор) ўрнатилган машина зали ва фойдаланиб бўлинган сувни чиқариб ташлайдиган иншоотлар киради. Махсус гидротехника иншоотлари билан Гидро электр стансия турбиналарига келтирилган сув турбинанинг иш ғилдирагини, унга ўрнатилган ўқни ва ўқ билан бириктирилган генераторни айлантириши натижасида электр энергия ҳосил бўлади. Электр энергия махсус қурилмалар воситасида истеъмолчиларга етказиб берилади. Ҳозир барча Гидро электр стансия ларнинг иши автоматлаштирилган. Бир неча автоматлаштирилган Гидро электр стансия лар узоқдан туриб (қўшни Гидро электр стансия дан ёки энергосистеманинг бошқариш пултидан) бошқарилади. Гидро электр стансиянинг белгиланган қувватига кўра кам (5 МВт гача), ўрта (5—25 МВт) ва катта (25 МВт дан юқори) қувватли хилларга бўлинади. Дарёнинг энергетика ресурсларидан тўлароқ фойдаланиш учун Гидро электр стансия лар каскад тарзида, яъни дарё оқими бўйича маълум масофада жойлаштирилади. Бундай Гидро электр стансия каскадларига Ўзбекистондаги Тошкент (Бўзсув, Бўрижар, Оқтепа, Шайхонтоҳур Гидро электр стансия лари); Қодрия (Қодрия, Қибрай, Салар, Оққовоқ-2); Чирчиқ (Товоқсой, Оққовоқ); Қуйи Бўзсув (Гидро электр стансия-14, Гидро электр стансия-18, Гидро электр стансия-19, Гидро электр стансия-22, Гидро электр стансия-23); Ўрта Чирчиқ (Чорвоқ, Ҳожикент, Ғазалкент); Шаҳрихон (Гидро электр стансия5А, Гидро электр стансия-6А, Гидро электр стансия-ЙУФК-1, Гидро электр стансия-4А ЙУФК-3); Самарқанд (Гидро электр стансия-1Б, Гидро электр стансия2Б, Гидро электр стансия-ЗБ, Гидро электр стансия-5Б) Гидро электр стансия каскадлари киради. Гидро электр стансия лар ичида гидроаккумуляцияловчи электр стансия (ГАЭС) ва кўтарилиш сув электр стансия (ПЕС) алоҳида ўрин тутади. ГАЭС лар йирик энергетик тизимларда кўп энергия талаб қиладиган (тиғиз) вақтлардаги энергияни тўлдириб туриш учун қурилади. ГАЭСнинг энергияни аккумуляциялаш хусусияти энергетик тизимдаги баъзи вақт оралиғида бўш бўлган электр энергиядан фойдаланишга асосланган. Бу вақтда ГАЭС насос режимида ишлаб, сувни пастки ҳовуздан юқориги ҳовузга ҳайдайди; тиғиз вақтда эса йиғилган сувдан электр энергия ҳосил қилади. Ой ва Қуёш гравитация кучлари сув массасини тортиши натижасида денгиз ёки океан сувлари сатҳи суткада бир вақтда икки марта дам кўгарилади, дам пасаяди. Ана шу кўтарилган сув энергиясини ПЕС электр энергиясига айлантиради. Буларда электр энергия ишлаб чиқаришда жиддий фарқ йўқ. Алоҳида Гидро электр стансия ёки Гидро электр стансия каскади, одатда конденсацией электр стансия (КЕС), иссиқлик электр маркази (ТЕТС), атом электр стансия (АЭС) билан бир тизимда ишлайди. Бунда энергосистемадаги нагрузка графигини қоплашда қатнашишига қараб Гидро электр стансия базисли, кўп энергия талаб қиладиган (тиғиз) вақтларида ишлайдиган бўлиши мумкин. Гидро электр стансиялар электр энергия бериш билан бирга дарё ўзанини лойқаланишдан асрайди, кўплаб экин майдонларини суғоришга имкон беради (яна к,. Гидроэнергетика)[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил